Ҳуқуқ
04.02.2025
171
Бедарак йўқолганлиги тўғрисида ариза қабул қилингандан кейинги жараёнлар ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти регламентида батафсил тартибга солинган, улар қуйидагилардан иборат:
–расмийлаштирилган ариза баённомаси бланкаси тўлдирилади; ариза ва хабарлар аризани ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказилади ва Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ кўриб чиқилади;
–аризачи ва ғойиб бўлиш ҳолатларини билиши мумкин бўлган бошқа фуқаролар ўртасида суҳбатлар ташкил этилади, бедарак йўқолган кишининг тақдирига ойдинлик киритиш учун муҳим бўлган бошқа маълумотлар текширилади;
–тезкор-тергов гуруҳи томонидан қидирувда бўлган шахсни сўнгги яшаш (қолиш) жойига чиқиб текшириш, ғойиб бўлиш ҳолатларини аниқлаштириш, яшаш жойларини, атрофини текшириш ва у мумкин бўлган бошқа жойлари текширилади;
–тезкор ҳисобга олиш жойлари текширилади: ҳибсга олинган ва қамоққа олинган жойлар; тиббий муассасалар; морглар; бахтсиз ҳолатларни рўйхатга олиш жойлари;
– қидирувдаги шахснинг белгилари билан пост патруль хизматига хабар қилиш;
– қидирув-қутқарув ишлари, агар бедарак йўқолган одам унинг ҳаётига таҳдид соладиган шароитда бўлган деган тахминлар мавжуд бўлса ва вояга етмаганлар бедарак йўқолса, бу мажбурий тартибда амалга оширилади.
Биринчи навбатда, аризачининг сўровига эътибор берилиши лозим. Кейин бедарак йўқолганларнинг қариндошлари ва танишларидан сўраш керак. Сўров давомида бедарак йўқолганлиги тўғрисида ҳодисадан олдинги ҳолатлар, бедарак йўқолган кишининг руҳий ва жисмоний ҳолати, унинг қариндошлари билан муносабатлари ва бошқа алоқалар тўғрисида тўлиқ маълумот олиш мақсадга мувофиқдир. Кўп жиҳатлар бедарак йўқолган шахсларнинг жиноий белгиларини ўз вақтида аниқлаш билан боғлиқдир.
Қидирувда бўлган шахснинг иш жойини, транспорт воситалари, бармоқ изларини текшириш, аниқлаш учун зарур бўлган соч намуналари олиш, экспертларни жалб қилиш, жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисида тезкор ҳисобга олиш маълумотларини текшириш, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш ва бошқа тадбирларни зудлик билан амалга ошириш лозим ҳисобланади.
Улашиш:
Бошқалар
Иқтисодий процессуал қонунчилик бўйича судда кимлар вакил бўла олмайди?
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 61-моддасида вакил орқали иш юритиш тартиби белгилаб берилган.
Шахсга доир маълумотлар ҳақида билишингиз керак бўлган 5 та факт
Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш фуқароларга БҲМнинг 7 баравари, мансабдор шахсларга эса – 50 баравари миқдорида маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон транспорт-логистика тизимида янги босқич бошланади
Сўнгги етти йилда маҳаллий ташувчиларни қўллаб-қувватлаш натижасида юк автомобиллари сони 7 карра ошиб, 26 мингга етган. Уларнинг халқаро ташишдаги улуши эса 35 фоиздан 60 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида халқаро юк ташувлари ҳажми деярли 2 баробарга ўсиб, 2024 йилда 59,7 млн тоннани ташкил этган.
Идентификацияловчи ID-картани 1 ёшгача бўлган болалар ҳам олса бўладими?
ID-карта олувчи ҳақида маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик ва биометрик маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳужжат ҳисобланади.