Ўзбекистон
12.12.2025
155

“Дафн этиш ишларини ташкил этиш ва ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада самарали назорат қилиш механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (735-сон, 21.11.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш ва рўйхатга олишни рақамлаштириш, мазкур ишларни электрон ахборот тизими орқали мониторинг қилишга қаратилган янги электрон хизматлар жорий қилинади.
2026 йил 1 июнга қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимининг “Дафн этиш ишларини рўйхатга олиш ягона электрон дафтари” модули ва унинг мобиль иловаси ишлаб чиқилади.
2026 йил 1 мартдан вафот этган шахснинг ўлими қайд этилгандан сўнг унинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандларининг ЯИДХП (my.gov.uz) даги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақида QR-кодли маълумотнома бепул юборилади.
Ушбу QR-код туширилган маълумотнома гербли гувоҳномага тенглаштирилади.
2026 йил 1 июлдан 31 декабргача Тошкент шаҳрида эксперимент тариқасида дафн этиш ишларини амалга оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
— қабристон мудири (назоратчиси) томонидан вафот этган шахсларни дафн этишга рухсат бериш фақат электрон модуль ёки унинг мобиль иловасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;
— қабристон мудирлари (назоратчилари) томонидан дафн этиш ишларини рўйхатдан ўтказишни қоғоз шаклида юритиш тартиби бекор қилинади.
Эътибор Ҳалимова,
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани
1-сонли ФҲДЁ бўлими мудираси
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.