currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЭЛЕКТРОН РЕЦЕПТ: ислоҳот натижасини кўрсатадими?

ЭЛЕКТРОН РЕЦЕПТ: ислоҳот натижасини кўрсатадими?

#NoComment

calendar

02.01.2026

eye

119

ЭЛЕКТРОН РЕЦЕПТ:  ислоҳот натижасини кўрсатадими?

Юртимизда йиллар давомида дорихоналарда рецептсиз антибиотиклар, гормонал препаратлар ва ҳатто инъекция воситаларини харид қилиш одатий ҳол эди. Исталган дорихонага кириб “Беш дона цефтриаксон беринг”, дея дори ва шприцни бемалол олиш мумкин... эди.

2025 йил 10 декабрдан эса бу амалиёт кескин ўзгарди. Энди рецепт талаб қилинадиган дориларни олиш учун шифокор кўригидан ўтиш ва электрон рецепт расмийлаштириш шарт. Янги тартиб жамоатчилик орасида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди: одамлар нимадан норози, тизим қанчалик зарур ва бу ислоҳот қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

Расмий маълумотларга кўра, тизим 2025 йил бошида Юнусобод туманида синов тариқасида жорий этилган. Аммо мажбурий тартибда ишга туширилганидан икки кун ўтиб, DMED тизимида техник узилишлар кузатилди. Поликлиникалар ва дорихоналарда навбатлар пайдо бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буни “турбулентлик даври” деб баҳолаб, Германия тажрибасида ҳам шундай муаммолар дастлабки йилларда кузатилганини таъкидлади.

Электрон рецепт учта асосий вазифани кўзлайди:

коррупцияга қарши кураш (дорилар ХПН бўйича ёзилади);

шифокор масъулиятини ошириш (барча тайинловлар электрон тарзда қайд этилади);

полипрагмазияни чеклаш (битта рецептда кўпи билан бешта дори).

Биринчи босқичда рецепт асосида:

– антибиотиклар;

– гормонал препаратлар;

барча инъекцион ва инфузион воситалар берилади.

Масалан, таблетка парацетамол рецептсиз сотилса, инфузион шакли фақат рецепт билан берилади.

Аҳоли дори-дармонлар ҳақида:

– Uzpharmagency.uz;

– PharmUz мобил иловаси;

– қадоқдаги “рецепт бўйича” белгиси;

– 24 соатлик Call-марказ (+998 71 202 50 00) орқали маълумот олиши мумкин.

Бемор шифокор қабулига боради, электрон рецепт расмийлаштирилади ва QR-код орқали дорихонадан дори олинади. Рецепт бир ой амал қилади, дорини қисмлаб харид қилиш мумкин. Бироқ молиявий имконияти чекланган беморлар учун бу айрим қийинчиликлар туғдириши мумкин. Вазирлик бу масала устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.

– Тошкент шаҳрида 152 та тиббиёт муассасаси ва 1570 та дорихона (100%) уланган;

– 15 та тажриба туманда 535 та клиника ва 2889 та дорихона қамраб олинган;

– хусусий клиникаларнинг 49 фоизи тизимдан фойдаланмоқда.

Оилавий поликлиникаларда шусиз ҳам беморларни кўришга улгуриб-улгурмаётган врачларга бу қўшимча юк бўлмадими?

Электрон рецепт тизими – муқаррар ислоҳот. Антибиотиклар истеъмоли глобал муаммога айланган бир пайтда бу қадам объектив зарурат. Бироқ жорий этиш жараёнидаги техник узилишлар ва ахборотдаги ноаниқликлар аҳолининг ишончини синовга солмоқда.

Тизим тўғри, аммо уни босқичма-босқич ва пухта тайёргарлик билан жорий этиш мақсадга мувофиқ эди. Вақт бу қарорнинг самарасини кўрсатади.

Энди асосий савол: шошилинч ҳолатларда нима қилиш керак?

Вазирлик берган маълумотга кўра, 103 рақами орқали тез ёрдам чақириш, шошилинч қабул бўлимлари ва навбатчи врачлар тизими сақлаб қолинган. Шунингдек, рецептсиз бериладиган асосий дорилар рўйхати ҳам мавжуд.

Фойдали маълумотлар:

– Саволлар учун: 1003 (24/7)

– Telegram бот: @ssv_pilotbot

– Дорилар ҳақида: uzpharmagency.uz, PharmUz

– Тез ёрдам: 103

Улашиш:

Бошқалар

18-декабр 2025, 04:25
552

Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?

Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.


19-декабр 2025, 03:34
502

ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?

ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.


7-январ 2026, 05:23
477

Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма

Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.


18-декабр 2025, 04:18
459

Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?

Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.