currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларМеҳнат интизоми – самарали меҳнат гарови

Меҳнат интизоми – самарали меҳнат гарови

#NoComment

calendar

16.09.2026

eye

66

Меҳнат интизоми – самарали меҳнат гарови

Ишга ўз вақтида келиш, иш вақтидан самарали фойдаланиш, раҳбарнинг қонуний топшириқларини бажариш ва меҳнат вазифаларига масъулият билан ёндашиш – ҳар бир ходимдан талаб этиладиган асосий қоидалардан. Аммо кундалик иш жараёнида «Бугун бироз кеч қолдим, нима бўпти?», «Бир марта вазифани бажармасам ҳам бўлаверади» деган қарашлар учраб туради.

Масалан, ходим бир неча марта ишга кечикиб келади ёки узрсиз сабабга кўра иш жойида бўлмайди. Дастлаб бу ҳолатга жиддий эътибор берилмаслиги мумкин. Бироқ бундай ҳолатлар такрорланаверса, иш жараёнига, бошқа ходимларнинг меҳнат фаолиятига ва ташкилотнинг умумий натижасига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Хўш, меҳнат интизоми деганда нимани тушуниш керак? Ходим меҳнат интизомини бузса, унга нисбатан қандай чоралар қўлланилиши мумкин? Қонунчиликда ходим ва иш берувчининг бу борадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай белгиланган?

Меҳнат интизоми барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсунишидир.

Иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ ходимларнинг меҳнат интизомига риоя этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши шарт.

Меҳнат интизоми нормал иш учун зарур ижтимоий-иқтисодий ва ташкилий-техник шарт-шароитларни яратиш, ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш ва мукофотлаш усуллари, меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бузган ходимларга нисбатан жазо чораларини қўллаш орқали таъминланади.

Меҳнат интизомига риоя қилиш иш жараёнининг самарали ва барқарор ташкил этилишида муҳим аҳамиятга эга. Ходимнинг иш вақтига риоя қилиши, ўз меҳнат вазифаларини виждонан ва сифатли бажариши нафақат унинг ўзига, балки жамоанинг умумий фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Шу билан бирга, меҳнат интизоми фақат ходимнинг мажбурияти эмас. Иш берувчи ҳам ходимлар учун қонунчилик ва меҳнат шартномасида белгиланган ҳуқуқларни таъминлаши, муносиб меҳнат шароитларини яратиши лозим. Томонларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига масъулият билан ёндашиши меҳнат муносабатларида ўзаро ишонч ва тартибни мустаҳкамлайди.

Севинч Хушназарова

Улашиш: