currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларНогиронлиги бўлган шахслар учун спортга доир имтиёзлар

Ногиронлиги бўлган шахслар учун спортга доир имтиёзлар

#NoComment

calendar

26.09.2025

eye

537

Ногиронлиги бўлган шахслар учун спортга доир имтиёзлар

Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини йўлга қўйиш, спорт иншоотларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш ва уларга зарур шарт-шароитларни яратиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ушбу тоифадаиги шахслар учун спорт билан шуғулланишга доир имтиёзлар белгиланган.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт объектларидан фойдаланишини таъминлаш мақсадида, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари иштирокида:

— ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва улар оилаларининг спорт тадбирларида иштирок этишига кўмаклашади;

— нодавлат нотижорат ташкилотлари билан шерикликда спорт тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;

— ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланиш, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этиш учун зарур шарт-шароитлар ҳамда имкониятлар яратади;

— фаолияти ногиронлиги бўлган шахсларни спорт билан шуғулланишга ва жамиятнинг маданий ҳаётига жалб этишга қаратилган нодавлат нотижорат ташкилотларига кўмаклашади;

— ногиронлиги бўлган шахсларнинг барча даражалардаги спорт тадбирларида иштирок этишини тарғиб қилиш ва рағбатлантиришда иштирок этади.

Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт иншоотлари обектларидан бепул асосда фойдаланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.

Спорт билан шуғулланиш истагидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатига кўра уларга “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида спорт билан бепул шуғулланиш учун йўлланмалар берилади.

Шунингдек, кўз ва таянч ҳаракат аъзолари касалликларига чалинган ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, болаларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига бориб-келишига кўмаклашиш мақсадида спорт билан шуғулланиш истагидаги ногиронлиги бўлган шахслар сони юқори бўлган ҳудудларда давлат ижтимоий буюртмаси орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар ёки кўнгиллиларни жалб этган ҳолда ҳамроҳлик хизмати жорий этилади.

Таъкидлаш лозимки, ногиронлиги бор ғолиб ва совриндор спортчилар, уларни тайёрлаган тренерларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш миқдорлари қонунчилик билан белгиланади.

 

Улашиш:

Бошқалар

20-июл 2026, 05:37
2 922

Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?

Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.


20-июл 2026, 10:25
2 330

Миси чиққан уста

Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.


14-июл 2026, 05:36
765

Қандай ҳаракатлар суд ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳисобланади? 5 муҳим факт

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини Мажбурий ижро бюросига тақдим этилгунига қадар уларнинг ижросини таъминламаслик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.


16-июл 2026, 04:07
730

Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.