#NoComment
22.09.2025
346

Вазирлар Маҳкамасининг 589-сонли қарори билан умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари белгиланди.
Умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини қисқартириш ва меъёрдан ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган “Оқилона истеъмол” (“Save food”) дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
“Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ белгиланган меъёрдан ортиқ ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизадиган юридик шахслар ва тадбиркорлар маҳаллий тозалаш иншоотларида оқова сувларни бирламчи тозалаш ишларини олиб бориши керак.
Товар ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) жараёнида белгиланган меъёрдан ортиқ ифлосланган оқова сувлар ҳосил қилувчи янги истеъмолчиларни оқова сувлар тармоғига фақат локал тозалаш иншоотлари мавжуд бўлганда уланади.
2026 йил 1 июлдан бошлаб оқова сувлардаги мой-ёғ маҳсулотларини ажратишни таъминлайдиган мой-ёғ тутгичларга эга умумий овқатланиш корхоналарига марказлашган канализация тизимларига уланишга рухсат берилади. Улар ойига камида бир марта мой-ёғ тутгичларни ишлатилган мойлардан тозлаши, шунингдек ишлатилган мой ва ёғларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни амалга ошириши шарт.
Газ бўлмаганда ва ёғоч ёки кўмир ишлатилганда атмосферани ифлословчи моддалар ва ҳидларни тутувчи қурилмаларни ўрнатиш зарур.
Ўзбекистонда 2026–2030 йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинди. Бунда қуйидагилар режалаштирилган:
- тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни белгиланган тартибда ўтказиш устидан қатъий назорат ўрнатиш;
- аҳолини етарли миқдордаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларнинг ортиқча чиқиндиларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
- ўртача кунлик рационал овқатланиш меъёрлари асосида аҳоли орасида тўғри овқатланиш масалалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
- озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналарига топширишни таъминлаш.
Улашиш:
Бошқалар
Чуқурга тушган машина учун ким жавобгар: ҳайдовчими ёки йўл эгасими?
Демак, «йўл учун давлат жавоб беради» деган умумий хулоса ҳар доим ҳам тўғри эмас.
Бегона юкни олиб ўтиш — «оддий илтимос» эмас: гиёҳвандлик воситалари айланмасига тасодифан аралашиб қолманг
Ҳушёрлик — қўрқув эмас, балки ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини англашдир.
Муддатли тўловга оид талаблар: нималар ўзгарди?
Муддатли тўлов хизмати шартномаси бўйича истеъмолчининг мажбуриятининг энг кўп муддати 12 ой этиб белгиланди.
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.