Ҳуқуқ
01.10.2026
168

Педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг таълим бериш жараёнидаги мустақиллигига таъсир кўрсатиш ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш қонунчиликда жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракат сифатида белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 197⁵-моддасига кўра, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки педагог ходимнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳуқуқбузарликни содир этган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Қонунчиликда педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш тушунчаси, хусусан, таълим олувчининг билимини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш билан боғлиқ ҳолатларни ҳам қамраб олади. Масалан, педагогдан муайян ўқувчининг баҳосини асоссиз равишда ўзгартиришни талаб қилиш, унинг холис баҳолашига босим ўтказиш ёки хизмат вазифаларини бажаришига қонунга хилоф равишда тўсқинлик қилиш шундай ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиши мумкин.
Бундан ташқари, «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги Қонунда ҳам педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, уни асоссиз равишда текшириш, таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш ҳамда педагогнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш тақиқланган.
Шу билан бирга, педагогнинг ҳуқуқлари фақат унинг баҳолаш фаолияти билан чекланмайди. Қонунчилик педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга мажбуран жалб қилишга, ундан касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисобот ва маълумотларни талаб қилишга ҳам чекловлар белгилайди.
Қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликни такроран содир этиш учун ҳам қатъийроқ жавобгарлик назарда тутилган. Хусусан, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солиниши ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин.
Шу сабабли таълим жараёнида педагогнинг касбий мустақиллиги ва холислигига ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳим. Ўқувчининг билимини баҳолаш педагогнинг касбий вазифаси бўлиб, унга қонунга хилоф равишда босим ўтказиш нафақат таълим жараёнига, балки ҳуқуқий жавобгарликка ҳам олиб келиши мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ҳамда йўл ҳаракатининг айрим бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.