Ҳуқуқ
03.09.2025
282

Таъмагирлик инсоният тарихида энг кўп учрайдиган жиноят турларидан бири бўлиб, унинг шакллари ва усуллари замон билан бирга ўзгариб бормоқда. Илгариги даврларда жисмоний куч, қурол ва очиқ таҳдид асосий восита бўлган бўлса, бугунги кунда рақамли технологиялар, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали содир этиладиган тамагирлик турлари кўпайиб, жиноятнинг кўлами ва таъсирчанлиги янада кучайди.
Замонавий технологиялар билан боғлиқ энг хавфли йўналишлардан бири – кибер таъмагирлик. Бу турда жиноятчилар шахсий маълумотларни ўғирлайди, шахснинг обрўсига путур етказувчи маълумотларни тарқатиш билан таҳдид қилади ёки қурбоннинг электрон қурилмаларини “ransomware” вируслари орқали блоклаб қўяди.
Ижтимоий тармоқлар орқали сохта аккаунтлардан турли ёлғон маълумотлар тарқатиш ва “буларни тўхтатиш учун пул бер” деган талаблар қўйиш ҳам янги усуллардан ҳисобланади.
Жумладан, товламачилар телеграм мессенжерида фойдаланувчиларга турли вирусли иловалар тарқатиб, кейинчалик таъмагирлик йўли билан пул ундириш мақсадида фойдаланувчиларнинг смартфонлари, ижтимоий тармоқлардаги шахсий ёзишмаларга оид маълумотларини ўзлаштириб олишмоқда.
Товламачилар томонидан маълумотларни ўзлаштириш учун турли ҳил номдаги иловалар юборилмоқда. Агар бу каби иловаларни фойдаланувчилар очадиган бўлса, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини кибер товламичилар ўзлаштириб оладилар ва ушбу маълумотлардан таъмагирлик қилиш мақсадида фойдаланишади.

Масалан, бошқа аккаунт орқали фойдаланувчи маълумотлари ўзлаштириб олганидан сўнг, маълумотлари ўзлаштирилган фойдаланувчига унинг барча маълумотлари маълумлиги, исм, фамилияси, каерда яшаши, яқин қариндошлари, ёзишмаларини тарқатмаслик эвазига пул талаб қиладилар.
Бу каби шахсларга ўз маълумотларингизни бериб қўйишни ҳохламасангиз “Uzbekistan”, “Premium”, “Aksiya”, “Mib” каби кишини диққатини тортувчи турли ҳил номланган ҳар қандай иловаларни очмаслигингиз лозим.
Яна бир янги турдаги таъмагирлик усулларидан бири, таъмагирлар ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг “контактлари”ни ўзлаштириб, улардаги маълумотлар асосида фойдаланувчи билан бир ҳил “никнейм”ли аккаунт яратадилар. Шундан сўнг, фойдаланувчининг ўзига ёки унинг яқинларига унинг аккаунти ўзлаштириб олинганлигини айтиб, уни қайтариб олиш учун маълум бир пул маблағлари талаб қиладилар.
Таъмагирликнинг бу каби усулларининг асосий мақсади, адашишга олиб келадиган ёки зарарли ҳаволаларни ўз ичига олган СМС-хабарларни юбориш орқали одамларни алдов йўли билан шахсий маълумотларини ёки маблағларини топширишга мажбурлашга уринишдан иборат. Бу хабарлар кўпинча солиқ идоралари, банклар ёки бошқа ишончли ташкилотлар номидан юборилади.
Ёдда тутинг! Ҳеч бир идоралар маълум бир ҳаракатларни амалга ошириш учун Сизга иловалар юбормайди. Фирибгарлик хабарлари кўп ҳолларда имловий ва услубий хатолардан иборат матнларни ўз ичига олади.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда турли номдаги соҳта аккаунтлар яратилиб, фойдаланувчилар билан “ишқий” муносабатларни вужудга келтириш орқали ўзлари учун зарур расмлар, иш, оила ҳақидаги бошқа маълумотлар ўзлаштириб олинади. Сўнгра, ушбу маълумотлардан таъмагирлик мақсадларида фойдаланилади.
Товламачилик ва фрибгарликнинг бу каби янги турларидан ҳимояланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
— СМС орқали келган шубҳали хабарларга жавоб берманг;
— шахсий ёки молиявий маълумотларни ҳеч қачон СМС орқали алмашмаманг;
— расмий манбалардан келган деб ўйланган хабарларнинг тўғрилигини алоҳида текшириб кўринг ва хаттоки, яқин танишларингиз томонидан юборилган бўлса ҳам, apk, .exe каби форматдаги турли ҳил иловаларни шошма-шошарлик билан очманг, чунки танишларингизни ҳам аккаунтларига вирусли иловалар жойланган бўлиши мумкин;
— ҳар қандай ҳолатда ҳам ижтимоий тармоқлар орқали шахсга доир маълумотларингизни, турли ҳил кўринишдаги видео, расмлар ва ёзишмаларингизни бегона шахсларга юборманг.
Улашиш:
Бошқалар
Фуқаролар қанча миқдорда нақд пулларни чет элга олиб чиқиш мумкин?
Белгиланган суммадан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилишига йўл қўйилмайди.
ФҲДЁ органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат?
ФҲДЁ органларининг фаолияти юзасидан белгиланган тартибда Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органларига ҳисобот бериши шарт.
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг мазмун-моҳиятига бағишланган янги услубий қўлланма
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Қандай ҳолатлар меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган шартлар ҳисобланади?
Амалиётда дастлабки синов муддати билан ишга қабул қилинган ходимларга бир хил ишни бажарадиган ҳамкасбларига нисбатан меҳнатига тўланадиган ҳақининг камайтирилган миқдорини ўрнатиладиган ҳолатлар учраб туради.