Ҳуқуқ
06.01.2025
176
Баландлиги 16 қаватдан юқори бўлган бинолар, савдо мажмуалари ва автотураргоҳлар (паркинглар) ни лойиҳалаш ва қуриш қоидалари ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президентнинг 2024 йил 27 декабда қабул қилинган "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони йўл харитасида белгиланган.
Ҳужжат билан, шаҳарлардаги автотураргоҳларни зоналарга ажратган ҳолда режалаштириш нормаларини қайта кўриб чиқиш белгиланган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига жорий йилнинг декабригача шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида тадбиркорларнинг лизингга олинган техникаси ҳисобини юритиш бўйича ўзгартиришлар киритиш белгиланди. Жорий йилнинг августигача Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиши керак.
Бундан ташқари, қурилишда энергия самарадор ва энергия тежамкор қурилиш материаллари (газобетон, пенобетон, полистиролбетон, базальт асосида иссиқлик сақловчи материаллар, полистирол сендвич панеллари) дан фойдаланиш бўйича мавжуд стандартларни қайта кўриб чиқиш ва янгилаш бўйича топшириқ берилди.
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.