currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар«2030 йилгача 20 минг ёш тадбиркор тайёрланади»

«2030 йилгача 20 минг ёш тадбиркор тайёрланади»

Ҳуқуқ

calendar

22.05.2026

eye

40

«2030 йилгача 20 минг ёш тадбиркор тайёрланади»

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор янги имкониятлар жорий этилади. Жумладан, 2030 йилгача 20 минг нафар ёшни тадбиркорликка ўқитишга қаратилган «Янги авлод тадбиркорлари» дастури йўлга қўйилади. Дастур доирасида ёшлар маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида бизнес юритиш, лойиҳа ишлаб чиқиш, маҳсулотни бозорга олиб чиқиш ва савдони кенгайтириш бўйича билим олади. Энг фаол ва билимли 1 минг нафар иштирокчига махсус сертификат берилади.

Сертификат олган ёшларга ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли шартларда молиявий ёрдам ажратилади. Улар 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга БҲМнинг 500 бараваригача ссуда олиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, ёш тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ёшлар бизнес маслаҳатчилари гуруҳи ташкил этилади. Ушбу гуруҳ тадбиркорлик фаолиятида юзага келадиган муаммо ва масалаларни ҳал этишда кўмаклашади.

2026 йил 1 августдан бошлаб ёшлар раҳбарлик қилаётган янги фермер хўжаликларига ҳам қўшимча енгилликлар берилади. Жумладан, фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларини юритиш хизматлари 2 йил давомида бепул кўрсатилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 июлдан ёшлар ташкил этган тадбиркорлик субъектларига электр, ичимлик суви ва оқова сув тармоқларига уланиш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади. Ушбу ёрдам миқдори кўпи билан БҲМнинг 10 бараваригача этиб белгиланади.

Улашиш:

Бошқалар