currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликлар“Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларга қандай имтиёзлар бор?

“Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларга қандай имтиёзлар бор?

Ҳуқуқ

calendar

30.06.2026

eye

148

“Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларга қандай имтиёзлар бор?

 

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва турмуш шароитини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жорий этилган “Аёллар дафтари” тизими ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий кўмакка муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ҳамда уларни манзилли қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

 

“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга турли имтиёзлар, моддий ёрдамлар, касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш бўйича имкониятлар яратилмоқда. Бу эса уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, жамиятдаги фаоллигини ошириш ва ижтимоий муаммоларини ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизларга қуйидаги имтиёзлар берилади:

– “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ёки уларнинг вояга етмаган фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари “Аёллар дафтари” жамғармаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади;

– “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ва ногиронлиги бўлган шахслар давлат театрларининг спектаклларига бепул киритилади;

– хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларида “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (“Аёллар дафтари” жамғармаси) ташкил этилган;

– “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари давлат мактабгача таълим ташкилотларига устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга;

– маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар берилади;

– ер майдонларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага олган ёшлар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилмайди ва улар учун қонунчиликда белгиланган барча имтиёз ва преференциялар сақлаб қолинади;

– уй-жойга муҳтож, жумладан хусусий уй-жой фондида ижара ҳуқуқи асосида истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳамда жойлардаги ҳокимликларнинг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.

Улашиш:

Бошқалар

13-июн 2026, 05:21
1 116

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?

Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.


12-июн 2026, 09:36
1 088

Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?

Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.


8-июн 2026, 05:48
740

Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?

Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.


9-июн 2026, 12:36
678

Нотариус ижро хатининг ҳуқуқий табиати ва уни расмийлаштириш тартиби

Нотариус ижро хати суд қарори эмас, балки мажбурий ижрога асос бўладиган нотариал ҳаракат натижасидир.