currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАёллар ишлаши тақиқланган ишлар борми?

Аёллар ишлаши тақиқланган ишлар борми?

Life Style

calendar

24.03.2026

eye

20

Аёллар ишлаши тақиқланган ишлар борми?

Жамият тараққиёти давомида аёлларнинг меҳнат бозоридаги ўрни сезиларли даражада кенгайди. Бугунги кунда кўплаб давлатларда аёллар деярли барча соҳаларда фаолият юритмоқда. Бироқ айрим мамлакатларда меҳнат шароити оғир, хавфли ёки соғлиқ учун зарарли бўлган касблар бўйича чекловлар мавжуд.

Илгари кўплаб давлатларда аёллар асосан уй-рўзғор ишлари билан шуғулланиши керак деган қараш устун бўлган. Саноатлашув даврида эса оғир жисмоний меҳнат талаб қиладиган ишлар (кончилик, металлургия, оғир қурилиш) аёллар учун мос эмас деб ҳисобланган. Бу чекловлар кўпинча аёллар соғлиғини, хусусан оналик билан боғлиқ саломатликни ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилган.

Масалан, собиқ иттифоқ даврида ҳам ер ости конларида ишлаш, оғир юк кўтариш билан боғлиқ касблар аёллар учун тақиқланган эди. Ҳозирги кунда эса кўплаб давлатлар бу каби рўйхатларни қайта кўриб чиқмоқда ёки бутунлай бекор қилмоқда.

Бизнинг мамлакатимизда ҳам меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек эр ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланади, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустаснодир.

Аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари ва ташишлари ҳам ман этилади.

Маълумот сифатида айтиш жоизки, аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати ҳамда улар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган юк нормаларининг чегарасини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва иш берувчиларнинг вакиллари маслаҳатини олган ҳолда тасдиқлайди.

Улашиш:

Бошқалар