Ҳуқуқ
10.10.2024
1 033
Ўзбекистон Республикасида аёлларга бир қанча имтиёзли кредитлар мавжуд. Қуйида қонунчилигимизда аёлларга бериладиган қандай имтиёзли кредитлар мавжудлиги тўғрисида маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 7 мартдаги “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-122-сон қарорига мувофиқ, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан уч йиллик имтиёзли давр билан етти йил муддатга йиллик 14 фоиз ставкада жами 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида, шундан АТ «Халқ банки»га 35 миллион АҚШ доллари, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга 35 миллион АҚШ доллари ва «Микрокредитбанк»АТБга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ресурслари ажратилиши белгиланди.
Қарорга мувофиқ, Савдо-саноат палатаси, АТ «Халқ банки», «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБда:
ташаббускор хотин-қизларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
маҳаллаларда хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш;
хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотиш;
кооперация асосида лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;
лойиҳалар амалга оширилишини кузатиб бориш ва аёл тадбиркорлар билан доимий мулоқот қилишни назарда тутувчи хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими яратилиши белгиланган.
Тўлов контрактда ўқиётган хотин-қизлар фоизсиз таълим кредити олиш имконияти мавжуд.
Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 18 июлдаги “Олий ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-323-сон қарорига мувофиқ, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга имтиёзли фоизсиз таълим кредити берилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикадаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида (ЎзР ҳудудидаги хорижий, давлат, нодавлат, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари уларнинг филиалларида), шу жумладан, қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавриат ва магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқийдиган барча талабаларга таълим кредитлари ажратилади. Талаба хотин-қизлар учун фоизсиз шартларда кредит тақдим этилади, ҳамда фоиз тўловлари (13.5%) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сон қарорига асосан хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ҳотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилиши қўрсатилган.
Кредитлар қуйидаги дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга берилади:
• Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби маъқулланган дастурлар асосидаги ўқув курслари;
• Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурлари.
Кредитлар боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга, чорвачилик (қорамол, қўй, эчки) учун 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга ҳар бир маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига мувофиқ туман (шаҳар) Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказининг асослантирилган ва натижадорлиги аниқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолдаги қарори асосида берилади.
Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМҚ-285-сон қарорига мувофиқ оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби белгиланди.
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг:
Аризалар туман ҳокими бошчилигидаги ҳудудий комиссияга берилади.
Алишер Аманбаев,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази мутахассиси
Улашиш:
Бошқалар
2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади
“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.
Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?
Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.