currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАёлларнинг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор, имтиёзлар-чи?

Аёлларнинг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор, имтиёзлар-чи?

Ҳуқуқ

calendar

15.09.2024

eye

767

Аёлларнинг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор, имтиёзлар-чи?

Ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш ҳуқуқига эга. Шу жумладан, хотин-қизлар ҳам ўзининг меҳнат қилишга оид ҳуқуқларини амалга оширишга ҳақли.

Қонунчиликка кўра, ишлайдиган аёлларга бир қатор енгилликлар ва имкониятлар белгилаб қўйилган. Оилавий вазифаларни бажариш билан банд бўлган шахслар, вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва бошқаларга алоҳида ғамхўрлик билан боғлиқ ҳолда асосланган тарзда уларга афзаллик бериш, шунингдек уларни чеклаш камситиш деб ҳисобланмайди.

Аёлларнинг меҳнат ҳуқуқларига оид муҳим савол-жавоблар:

1. Аёлларни ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли ишга қабул қилмаслик мумкинми?

Ҳомиладор аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ёки меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорини камайтириш тақиқланади. Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари мансабдор шахс томонидан ёзма асослантирилган ҳолда ҳомиладор аёл ёки фарзандлари бор шахс талабига кўра 3 кун ичида тақдим этилиши шарт. Ёзма асосни беришни рад этиш ишга қабул қилиш қонунга хилоф равишда рад этилганлиги устидан шикоят қилинишига монелик қилмайди.

2. Дастлабки синов кимларга қўлланилмайди?

Ҳомиладор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов белгиланмайди.

3. Ҳомиладорлиги сабабли аёлни енгилроқ ишга ўтказиш мумкинми?

Тиббий хулосага мувофиқ, ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда камайтирилади ёки улар енгилроқ ишга ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилади. Ишлаб чиқариш нормаларини камайтириш, шунингдек вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатлари тиббий хулосага мувофиқ белгиланади.

4. Ёш болали аёлларга қисқартирилган иш вақти қўлланиладими?

Ҳа, 3 ёшгача бўлган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги мажбурий тартибда белгиланади ва унинг меҳнатига тўланадиган ҳақ камайтирилмайди.

5. Меҳнат таътилини қачон олишлари мумкин?

Қонунчиликка кўра, биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган 6 ой ўтганидан кейин юзага келади. Лекин аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан, олдин ёки ундан кейин 6 ой ўтмасидан ҳар йилги меҳнат таътили берилади.

6. Аёллар меҳнат таътилидан чақириб олинадими?

Ҳа, лекин барча аёллар ҳам эмас. Сабаби, ҳомиладор аёлларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.

7. Аёллар меҳнати қандай муҳофаза қилинади?

Аёллар томонидан улар учун йўл қўйиладиган энг кўп нормадан ортиқ бўлган оғир юкларни кўтариш ва ташиш тақиқланади.

Тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда камайтирилади ёки улар енгилроқ ишга ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилади. Ишлаб чиқариш нормаларини камайтириш, шунингдек вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатлари тиббий хулосага мувофиқ белгиланади.

Ушбу масала ҳал этилгунга қадар, аёлнинг қолдирилган барча иш кунлари учун ўртача иш ҳақи сақланади ва ишдан озод этилиши лозим.

давоми

Улашиш:

Бошқалар

21-ноябр 2025, 08:14
618

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


25-ноябр 2025, 06:09
594

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.


25-ноябр 2025, 04:07
404

Жисмоний шахсларнинг қайси даромадларига солиқ солинмайди?

Солиқ кодексининг 378-моддасига кўра, жисмоний шахсларнинг айрим даромад турларига солиқ солинмайди.


22-ноябр 2025, 04:02
379

Никоҳдан ажратиш тартибини биласизми?

Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.