Суд очерклари
03.06.2024
413
Ўғрилик учун жиноят кодексининг 169-моддасида жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишда ифодаланади.
39 ёшида иккинчи маротаба судланган судланувчи Баҳодир Равшанов (исм шарифлар ва жой номлари шартли) илк баҳор кунларида Бувайда туманига келиб, туманнинг Қўрғонча қишлоғида, кўчанинг автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонаси ёнида турган Ж.Авлаевга тегишли "Ваз-2115 лада" русумли автомашина очиқ ҳолда турганлигидан фойдаланиб, мазкур автомашинадан нархи 1.500.000 сўмлик "Neoline 7500" русумли антирадарни ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб яширинган.
Бундан ташқари, Б.Равшанов такроран, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида Бувайда тумани Янгиқўрғон марказига келиб, автошоҳбекат олдида турган Т. Турдиевга тегишли "Gentra" русумли автомашина очиқ ҳолда турганлигидан фойдаланиб, мазкур автомашинадан 1.650.000 сўмлик "Neoline 7700" русумли антирадарни ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб яширинган.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Б. Равшановдан Ж.Авлаев ва Т.Турдиевларга тегишли бўлган "Neoline 7500" русумли антирадарлар ашёвий далил тариқасида олинган.
Суд, судланувчининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувини ҳамда жабрланувчининг қонуний вакили, жабрланувчининг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқлари, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб судланувчи Б. Равшановни Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганганликда айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Абдурасул Миножиддинов,
жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси
Улашиш:
Бошқалар
1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Хориждан келаётганда бож тўламасдан қанча товар олиб ўтиш мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг темир йўл ва дарё божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 1 000 (бир минг) АҚШ доллари олиб ўтиш мумкин.
Ўзбекистондан қатор халқаро йўналишларга автобус қўйилиши режалаштирилмоқда
Транспорт вазирлиги республиканинг турли ҳудудларидан халқаро йўналишларда автобус қатновларини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Айрим тадбиркор ва юридик шахслар давлат божини тўлашдан озод этилади
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1018-сон, 13.01.2025 й.) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.