currencies image

12 900,00 UZS

20,16

usd

currencies image

14 595,06 UZS

86,12

eur

currencies image

157,32 UZS

1,29

ru



АсосийЯнгиликларАутстаффинг хизмати ҳақида нималарни биласиз?

Аутстаффинг хизмати ҳақида нималарни биласиз?

Ҳуқуқ

calendar

18.02.2025

eye

167

Аутстаффинг хизмати ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистонда Республикасида аутстаффинг хизматинини амалга ошириш тартиби ва шартлари «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуннинг 16-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 октябрдаги 706-сонли «Аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида»ги низом билан белгиланган.

Аутстаффинг хизмати — аутстаффер томонидан ўз ходимларини уларнинг розилиги билан бошқа юридик шахсларга (қабул қилувчи ташкилотга) ушбу ходимлар томонидан аутстаффер ва унинг ходими ўртасида тузилган меҳнат шартномаларида ҳамда жамоа келишувларида белгиланган меҳнат вазифаларини бажариш учун вақтинча юбориш йўли билан кўрсатиладиган хизмат тури.

Аутстаффинг хизматини кўрсатиш томонлар ҳисобланган аутстаффер ва қабул қилувчи ташкилот ўртасида аутстаффинг шартномасини тузиш орқали амалга оширилади.

Аутстаффер — белгиланган тартибда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш учун қабул қилувчи ташкилот билан аутстаффинг шартномасини тузган юридик шахс (иш берувчи).

Қабул қилувчи ташкилот — аутстаффер билан аутстаффинг шартномасини тузган юридик шахс. Бунда шартномага мувофиқ қабул қилувчи ташкилот вақтинча ўз манфаатлари нуқтаи назаридан ўз бошқаруви ва назорати остида юборилган ходимларнинг меҳнатидан фойдаланади.

Аутстаффинг шартномаси — қонунчиликка мувофиқ аутстаффер ва қабул қилувчи ташкилот ўртасида ходимларни вақтинча иш билан таъминлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома. Бунда шартномага мувофиқ аутстаффер ўз ходимларининг розилиги билан қабул қилувчи ташкилотнинг манфаатлари, бошқаруви ва назорати остида ушбу ходимларни меҳнат вазифаларини бажариш учун вақтинча юборади.

Қабул қилувчи ташкилотга аутстаффер томонидан касбий малака талабларига мувофиқ зарур миқдордаги ходимларнинг ишга юборилиши аутстаффинг шартномасининг предмети ҳисобланади ва пулли хизматлар кўрсатилиши аниқ белгиланади. Шунингдек ушбу шартномада аутстаффер ва қабул қилувчи ташкилотнинг мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилади.

Аутстаффинг хизматлари учун тўлов аутстафферга қабул қилувчи ташкилот томонидан тўланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

◾️ юборилган ходимларнинг иш ҳақи, иш ҳақига тенглаштирилган бошқа тўловлар ва нафақаларни тўлаш учун аутстаффернинг харажатлари;

◾️ аутстаффинг хизматларини бажариш билан боғлиқ бўлган аутстаффернинг қўшимча харажатлари;

◾️ аутстаффернинг кўрсатилган хизмат учун тадбиркорлик даромадлари.

Аутстаффинг шартномасида аутстаффинг хизматлари учун тўловларни тўлаш тартиби (ҳисоб-китоб қилиш тартиби, даврийлиги ва бошқалар) кўзда тутилади.

Аутстаффинг шартномаси бўйича қуйидаги ишлар бажарилишига йўл қўйилмайди:

◾️ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юқори хавфли объектлар (ускуналар) сифатида таснифланган объектлар ва ускуналар, шу жумладан, портлаш ва ёнғин хавфи бор, агрессив (тажовузкор) ва (ёки) радиоактив хавфли асбоб-ускуналар бўйича ишларни бажаришда;

◾️ қабул қилувчи ташкилотида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш ишлари бажарилганда, иш жойларини сақлаб қолиш учун тўлиқ бўлмаган иш вақтини киритганда, шунингдек, ходимларни оммавий равишда ишдан озод қилиш хавфи мавжуд бўлган тақдирда.

Қонунчилик ҳужжатларида ходимларни аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартибида йўналтириш бўйича бошқа чекловлар ҳам кўзда тутилиши мумкин.

Аутстаффинг шартномаси орқали ходимларни қабул қилувчи ташкилотга юбориш муддати бир календарь йил давомида 9 ойдан ошмаслиги керак.

Худойберди Рахимов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

3-апрел 2025, 11:04
1 399

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
1 394

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


16-апрел 2025, 07:21
1 144

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


5-апрел 2025, 09:26
924

Нималар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди?

«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларига нималар кирмаслиги баён қилинган.