currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларБайрам кунларида туристик йўналишларга қатновлар кўпайтирилади

Байрам кунларида туристик йўналишларга қатновлар кўпайтирилади

Life Style

calendar

28.08.2026

eye

69

Байрам кунларида туристик йўналишларга қатновлар кўпайтирилади

Туризм қўмитаси байрам кунларида аҳолининг Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш имкониятларини кенгайтириш ва ички туризмни рағбатлантириш мақсадида қўшимча транспорт қатновларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Темирйўл транспортида «Тошкент–Хива–Тошкент», «Тошкент–Қўнғирот–Тошкент», «Тошкент–Шовот–Тошкент», «Тошкент–Термиз–Тошкент» ва «Тошкент–Сариосиё–Тошкент» йўналишларидаги поездларга 4 тагача қўшимча вагон уланади.

Бундан ташқари, «Тошкент–Самарқанд–Тошкент», «Тошкент–Бухоро–Тошкент» ва «Тошкент–Урганч–Тошкент» йўналишларида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларнинг қўшимча қатновлари ташкил этилади.

Ушбу қўшимча поездлар байрамдан икки кун олдин қатнай бошлайди ва байрамдан кейинги икки кун давомида ҳам ҳаракатланади.

Автомобил транспортида эса барча вилоятлараро йўналишларда қўшимча автобуслар қатнови йўлга қўйилади.

Тошкент–Жанубий темирйўл вокзали ҳудудида вилоятлараро автобуслар учун захира тўхташ жойи ажратилади. Байрамдан камида уч кун олдин «Тошкент–Самарқанд–Бухоро–Урганч–Нукус» йўналишларидаги захира автобуслари шу ерга жойлаштирилади.

Ҳаво қатновлари ҳам кўпайтирилади. Байрамдан камида икки кун олдин «Тошкент–Урганч», «Тошкент–Нукус», «Тошкент–Бухоро» ва «Тошкент–Термиз» йўналишларида қўшимча авиарейслар амалга оширилади.

Расмийларга кўра, қўшимча транспорт қатновлари байрам кунларида ҳудудларга саёҳат қилишни енгиллаштириш, ички туризмни ривожлантириш ва тарихий, маданий ҳамда табиий туристик масканларга ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратишга қаратилган.

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
993

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


6-август 2026, 05:19
863

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


3-август 2026, 04:35
784

Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.


4-август 2026, 10:46
624

Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?

Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.

Мавзуга доир янгиликлар: