currencies image

12 160,99 UZS

72,68

usd

currencies image

14 178,50 UZS

55,38

eur

currencies image

153,92 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларБола пули ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби қандай?

Бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

10.10.2024

eye

2 292

Бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш тартиби қандай?
  • «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонунчилик ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган тартибда бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидир.           

     
  • Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
  • Ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарида қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили кўрсатилади.

Бола нафақаси олиш учун оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу хизматдан кам таъминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлганга қадар), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.

Талабгорлар ушбу хизматдан фойдаланиш учун:

  • my.gov.uz да рўйхатдан ўтиши;
  • тегишли хизматни танлаши;
  • ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак.

Хизматдан фойдаланиш бепул.

Ариза «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими томонидан ўрганилади.

Бунда ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга мослиги солиштирилади.

Шундан сўнг ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ва ариза жавоби my.gov.uz орқали юборилади.

Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кўрсатилади.

Болалар нафақаси тайинланган оилада болалар сони ўзгарган тақдирда (навбатдаги бола туғилганда, 18 ёшгача болалардан бири вафот этганда, бола (болалар) 3 ёшга ва 18 ёшга тўлганда ва шу кабилар), болалар нафақаси миқдори болаларнинг тегишли сонидан келиб чиқиб, кейинги ойдан бошлаб қайта ҳисобланади.

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови қандай ҳолларда тўхтатилади?

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

  • қонун ҳужжатлари билан белгиланган тайинлаш муддати тугаганда;
  • ариза берувчи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига тўлов тўхтатилишини сўраб ариза тақдим қилинганда;
  • доимий яшаш учун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига кўчиб кетганда;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги ёки манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик тизимидаги техник носозлик натижасида, маълумотлар электрон равишда тўлиқ ёки қисман тақдим этилмагани сабабли, шунингдек, аризани киритишда ва бошқа техник хатолар оқибатида нотўғри тайинлангани аниқланган тақдирда. Ушбу ҳолатда ўтган даврда тўланган маблағлар қайтарилмайди;
  • тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорга таъсир кўрсатган ариза берувчи томонидан нотўғри ва ишончсиз маълумотлар тақдим этилгани ёки тўлиқ тақдим этилмагани аниқланганда.

Бола пули нақд шаклда тўланадими ёки пластик карталар орқалими?

Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам АТ “Халқ банки”нинг туман (шаҳар) бўлимлари (филиаллари) орқали нақд пул шаклида ёки пул маблағларини нақд пулсиз ўтказиш йўли билан фуқароларнинг банк ҳисобварақлари (пластик карталари) орқали тўланади.

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси тўловларининг ҳар ойлик миқдори қуйидагича белгиланган:

  • 250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанд учун;
  • 325 000 сўм — ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанд учун;
  • 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанд учун қўшимча;
  • 100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.

Болалар нафақасини кимлар олиши мумкин?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябр куни қабул қилинган қарори билан Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона рейестри”ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга кўра, ишловчи оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бундан мустасно) бола 2 ёшга йетгунча уни парваришлаш учун бериладиган ҳар ойлик нафақани олиш муддати тугаганидан сўнг болалар нафақасини олиши мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

3-октябр 2025, 07:18
836

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


29-сентябр 2025, 07:30
705

Қимматли қоғозлар бозори: қарорларнинг бажарилиши ва уларга нисбатан шикоят қилиш тартиби

Қимматли қоғозлар бозори – бу акциялар, облигациялар каби қимматли ҳужжатлар чиқариладиган ва муомалада бўладиган жой.


20-сентябр 2025, 08:01
589

Касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш

Касаначининг меҳнатига ҳар бир тугалланган иш топшириғи, ишлар ҳажми топширилаётганда ёки меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган мунтазам вақт оралиғида ҳақ тўланиши керак.


30-сентябр 2025, 10:14
557

1 октябрдан нималар ўзгаради?

Скутер ва мопед ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси мажбурий бўлади.