Тармоқда нима гап?
24.01.2024
1 368

Наслий ва касбий омиллар, экологик муаммолар, семизлик, нотўғри овқатланиш, турли микроорганизм ва аллергенлар бронхиал астма хасталигини келтириб чиқарувчи сабаблар рўйхатида етакчи.
Аммо болаларда мазкур хасталикни юзага келтирувчи яна бир муҳим фактор бор. Буни Австралиянинг Квинсленд университети олимлари аниқлади. Қайд этилишича, ота-оналардаги давомли руҳий тушкунлик келгусида уларнинг фарзандларида астма хасталигини пайдо қилиши мумкин.
Ушбу илмий хулосани жамоатчиликка тақдим этиш учун 14 йил зарур бўлди. Узоқ йиллик тадқиқот давомида мамлакатда яшовчи 3900 нафардан ортиқ болаларга тегишли тиббий маълумотлар таҳлил қилинди.
Ўрганишлар якунида ота-оналари ўрта ва юқори даражада стрессни бошдан кечирган ўғил-қизларда 77 фоиз кўпроқ нафас қисиши ва ҳансираш хуружлари кузатилиши маълум бўлди.
Алоҳида мезонлар бўйича таҳлил қилинганда, оналаридаги депрессия туфайли фарзандларида астмага чалиниш эҳтимоли 55 фоизга ортиши аниқланди.
Шунингдек, ота-оналари ўртача молиявий қийинчиликларга рўбарў келган оилаларда дунёга келган ўғил-қизларда бу кўрсаткич 40 фоиздан кўпроқни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда дунё бўйича ўртача 5 фоиз аҳоли бронхиал астма ташхиси билан яшамоқда. Болалар ўртасида бу статистика янада юқори — 10 фоизга тенг.
Улашиш:
Бошқалар
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.