Ўзбекистон
22.07.2024
561
Қонунчиликка кўра, болаларни 1 синфга Микроҳудуд доирасида ва Микроҳудуддан ташқарида қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши белгиланган.
1 Микроҳудуд доирасида:
Болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили томонидан ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш учун сўровнома тўлдирилади.
Сўровнома автоматик тарзда ҳудудий халқ таълими бошқармасига юборилади ва 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда микроҳудуд бўйича бошқарма томонидан мактабга юборилади.
Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда мурожаати микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради.
Ариза берувчи фарзандлари мактабларга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.
2 Микроҳудуддан ташқарида:
ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали ариза берувчи (болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили) ўз хоҳишига кўра ҳар йили 1—15 август кунларида микроҳудуддан ташқари бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларни танлагандан сўнг сўровнома автоматик тарзда танлаган микроҳудуддан ташқари бўлган мактабларга юборилади ва онлайн навбатга автоматик қўйилади.
Онлайн навбатда белгиланган муддатда ариза берувчи ўз фарзанди билан микроҳудуддан ташқарида бўлган мактабга боради.
Микроҳудуддан ташқарида бўлган мактаб боланинг мактабга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП (my.gov.uz) ёки мй.мактаб.уз портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.
Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган умумтаълим мактабларида микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Ф.Нематов,
Музработ адлия бўлими юридик хизмат
кўрсатиш маркази бош
юристконсулти
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.