Ҳуқуқ
30.07.2024
678
Болани микроҳудуддан ташқаридаги мактабга жойлаштириш учун аризалар онлайн ва офлайн берилади.
2. Микроҳудуд нима?
Микроҳудуд – туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан мактабларга бириктирилган ҳудуд. Умумий қоидага кўра, мактаблар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги болаларни қабул қилади.
2. Микроҳудуддан ташқаридаги мактабга қабул қилиш муддати қачон?
Болаларни 1-синфга жойлаштиришнинг иккинчи босқиси 1 – 15 август кунлари бўлиб ўтади.
Бу даврда болалар ўзи бириктирилган мактабдан бошқа мактаб учун қабул бўлиб ўтади.
3. Қандай мактаблар микроҳудуддан ташқаридаги болаларни қабул қилиши мумкин?
Мактабларнинг ўқувчи ўрни, педагоглар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг ўқув мебеллари билан жиҳозланганлигидан келиб чиқиб, улардаги бўш ўринларга микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилиниши мумкин.
Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган умумтаълим мактабларида микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.
4. Ариза бериш тартиби қандай?
Мазкур қабул ҳам икки хил усулда амалга оширилади: онлайн ва офлайн.
1-синфга онлайн ҳужжат қабул қилинадиган ҳудудларнинг алоҳида рўйхати мавжуд, мазкур рўйхат билан бу ерда танишиш мумкин.
Онлайн ҳужжатлар – https://my.maktab.uz/ портали орқали қабул қилинади.
Ариза берилганида мурожаат юборилган вақтнинг ўзида микроҳудуддан ташқарида мактабга ҳужжатларни топшириш бўйича онлайн навбатга автоматик қўйилади.
Онлайн навбатда белгиланган муддатда ариза берувчи ўз фарзанди билан микроҳудуддан ташқарида бўлган умумтаълим мактабига боради.
5. Ариза қанча вақт ичида кўриб чиқилади?
Қабул комиссияси бир кунда болани микроҳудуддан ташқарида бўлган мактабга қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Бола мактабга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумот my.maktab.uz орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборилади.
6. Ариза рад этилса нима қилиш керак?
Ариза рад этилганда аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
Фарзанди микроҳудуддан ташқарида бўлган мактабга қабул қилинган ота-она уч иш кунида боланинг соғлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномани микроҳудуд бўйича мактабидан олиб, микроҳудуддан ташқарида бўлган мактабга топширади.
Микроҳудуддан ташқарида бўлган мактабга қабул қилиш рад этилган ва онлайн навбати бўйича келмаган ариза берувчининг фарзандлари таълим олиш учун бириктирилган микроҳудуд доирасидаги мактабга жалб этилади.
7. Онлайн ариза бермайдиган ҳудудлар учун тартиб қандай?
Онлайн ҳужжат топширмайдиган ҳудудларда, бошқа микроҳудуддаги мактабга ҳужжат топшириш ота-оналар ёки бошқа масъулларнинг мактабга шахсан боришлари орқали амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Нималар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди?
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларига нималар кирмаслиги баён қилинган.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.