currencies image

12 980,16 UZS

44,89

usd

currencies image

14 606,57 UZS

239,37

eur

currencies image

161,63 UZS

1,16

ru



АсосийЯнгиликларБолани бошқа мактабга ёки синфга ўтказиш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Болани бошқа мактабга ёки синфга ўтказиш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Ҳуқуқ

calendar

16.08.2024

eye

780

Болани бошқа мактабга ёки синфга ўтказиш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

Янги ўқув йили бошланишига саноқли кунлар қолди. Болаларни бошқа мактабга ёки бошқа синфга ўтказиш ҳаракатида юрган ота-оналар нималарни билиши керак?

1. Болани бошқа мактабга қайси вақтда ўтказиш мумкин?

Ота-оналар ўз хоҳишига кўра ўқув йилидавомида ёки у тугаганидан сўнг фарзандини бир мактабдан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

2. Ариза қандай берилади?

Болани бошқа мактабга ўтказиш учун аризалар 2 хил усулда – онлайн ва мактабнинг ўзига борган ҳолда (офлайн) берилади.

Онлайн ариза бериладиган ҳудудларнинг аниқ рўйхати мавжуд, улар билан бу ерда танишиш мумкин.

Онлайн аризалар my.maktab.uz ёки my.gov.uzпорталлари орқали берилади.

Бошқа ҳудудларда эса офлайн яъни бир мактабдан бошқасига ўтказиш учун унинг сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза берилади.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам ариза бериш бепул.

3. Ариза қанча муддатда кўриб чиқилади?

Онлайн берилган аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Офлайн берилган аризалар эса 1 иш кунида кўриб чиқилади ва ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга тақдим этиш учун мактабдан кетиш талони берилади.

4. Ариза қандай ҳолатларда рад қилинади?

Қуйидаги ҳолларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин:

мактабда (қабул қилинадиган синфда) бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда;

аризада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда.

Бошқа ҳолатларда ўқишни кўчириш рад этилиши мумкин эмас.

5. Янги мактабга қандай ҳужжатлар берилиши керак?

Ота-оналар фарзанди ўқишни давом эттиришиучун танланган мактаб директорига ариза беради. Аризага мактабдан кетиш талони илова қилинади.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактабдиректори ариза ва талонни қабул қилгач, шу куннинг ўзида ота-оналарга ўқувчи таълимолаётган мактабга тақдим этиш учун мактабгакелиш талонини беради.

6. Ўқувчи эски мактабидан қандай ҳужжатларини олиб кетиши керак?

Ўқувчи ўқиётган мактаб директори мактабга келиш талонини олгач, шу куннинг ўзида ўқувчини мактаб ўқувчилари сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ қабул қилади. 

Мактаб директори мазкур буйруқ билан ота-оналарни таништирганлиги тўғрисида имзо қўйдириб, уларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва ҳужжатлар берилганлиги тўғрисида тилхат олади:

ўқувчининг мактаб ўқувчилари сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

ўқувчининг тиббий картаси.

Ўқишни давом эттириш учун танланган мактаб директори бошқа мактабдан ўтказилаётган ўқувчининг ўқув жараёнларидан четда қолиб кетмаслигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

7. Болани бошқа синфга ўтказиш тартиби қандай?

Ота-оналар ўз фарзандларини ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.

Бунда ота-оналар фарзандини синфдан синфгаўтказиш сабабларини кўрсатиб мактаб директориномига ариза беради.

Директор аризани олган кундан 1 иш кунидакўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиштўғрисида буйруқ чиқаради.

Синфдаги ўқувчилар сони меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлганда, директор ўқувчини синфдансинфга ўтказишни рад қилиши мумкин.

Рад этиш ҳақида директор 3 кунда ота-оналаргаёзма равишда маълум қилиши керак.

Директорнинг ўқувчини синфдан синфгаўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, 3 кунда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракатидафтарига тегишли ёзув киритилади.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 641

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 379

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 338

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
1 233

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.