currencies image

12 965,34 UZS

14,82

usd

currencies image

14 525,07 UZS

81,50

eur

currencies image

161,34 UZS

0,29

ru



АсосийЯнгиликларЧет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби қандай?

Чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

16.05.2025

eye

106

Чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби қандай?

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш чекловларсиз амалга оширилади.

Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг нақд валютасини ва чет эл нақд валютасини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш юз миллион сўм эквивалентдан ортиқ бўлмаган суммада амалга оширилади. Нақд валютани белгиланган эквивалентдан ортиқ суммада олиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ҳамда сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси банклари орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасида банклараро валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси банклари ҳамда Марказий банк томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси банклари Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳамда хорижий банкларда вакиллик ҳисобварақларига ва бошқа ҳисобварақларга эга бўлишга, чет эл валютасини, шу жумладан валюта деривативларини бевосита ўзлари ўртасида, ўз мижозлари билан, шунингдек валюта биржаси орқали ҳамда халқаро бозорларда сотиш ва сотиб олиш операцияларини ўтказишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси банклари валюта операцияларини, башарти валюта операцияларини бажариш учун банклар талаб этадиган тегишли ҳужжатлар резидентлар ва норезидентлар томонидан тақдим этилса, амалга ошириши шарт.

Марказий банк валюта операцияларини ўтказишга нисбатан:

— жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида;

— тўлов балансининг барқарорлигига таҳдид мавжуд бўлган ҳолларда Халқаро валюта жамғармаси битимининг Моддалари доирасидаги мажбуриятларга риоя қилган ҳолда чекловлар жорий этиши мумкин.

Иқтисодий хавфсизликка таҳдид юзага келганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий банк билан келишган ҳолда валюта операцияларини ўтказишга доир чекловлар жорий этиши мумкин.

Чекловларнинг амал қилиш муддати улар жорий қилинган пайтдан эътиборан бир йилдан ошиши мумкин эмас. Чекловлар белгиланган муддат ўтгач, бекор қилинган деб ҳисобланади. Чекловларнинг амал қилиши муддатидан аввал тўлиқ ёки қисман бекор қилиниши мумкин.

Улашиш: