currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҲимоя ордери нима ва бу ҳужжат кимларга берилади?

Ҳимоя ордери нима ва бу ҳужжат кимларга берилади?

Ўзбекистон

calendar

15.07.2025

eye

997

Ҳимоя ордери нима ва бу ҳужжат кимларга берилади?

Ҳимоя ордери тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи ҳуқуқий ҳужжатдир.

Ҳозирги кунда юртимиздаги Реабилитация ва мослаштириш марказлари томонидан мингдан ортиқ жабрланган аёллар ҳимояга олинган, уларга руҳий ёрдам ва бошқа зарур амалий кўмак берилмоқда. Аҳолининг бу қатламини ҳимоя ордери билан таъминлаш ҳам ниҳоятда аҳамиятли масаладир.

Ҳимоя ордери қуйидаги асосларга кўра, жабрланувчи хотин қизларга тақдим этилади:

— тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;

— жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;

— тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;

— давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар;

Жабрланувчига нисбатан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолати аниқланганда, профилактика инспектори ҳимоя ордерини ташаббус тартибида беради.

Ҳимоя ордери 30 кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.

Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин:

- тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;

- тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг жабрланувчилар билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва таълим муассасаларида жабрланувчининг тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахс билан билвосита алоқасига йўл қўйилади);

- тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;

- тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига жабрланувчини даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек, маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклаш;

- тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек, қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.

Ордер амал қилиши даврида хавф бартараф этилмаган бўлса, унинг муддати жабрланувчининг аризасига кўра 1 йилгача муддатга жиноят ишлари бўйича суд томонидан узайтирилиши мумкин. Муддат узайтирилган даврда зўравонлик содир этган шахсларга қўшимча чекловлар ёки профилактик чора-тадбирлар белгиланиши мумкин.

Зўравонлик содир этган шахслар томонидан ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда профилактика инспектори томонидан ўз ваколати доирасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шунингдек, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 563

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
897

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
765

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.


6-феврал 2026, 09:56
618

Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?

Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.