currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДавлат ижтимоий суғуртаси: ҳуқуқий асослар ва амалий механизмлар

Давлат ижтимоий суғуртаси: ҳуқуқий асослар ва амалий механизмлар

Ўзбекистон

calendar

12.12.2025

eye

35

Давлат ижтимоий суғуртаси: ҳуқуқий асослар ва амалий механизмлар

Давлат ижтимоий суғуртаси – фуқароларнинг меҳнат фаолияти, соғлиғи ва умуман турмуш шароити билан боғлиқ хавфлардан ҳимоя қилишга қаратилган Ўзбекистон ижтимоий сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мазкур тизим мураккаб ва муаммоли ижтимоий муносабатларни тартибга солиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга.

Юқорида муаммоли ижтимоий муносабат сифатида назарда тутиладиган касалликлар, меҳнат қобилиятини йўқотиш, ҳомиладорлик, ишсизлик, кексалик каби ҳолатлар инсон ҳаётида кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.

Давлат ижтимоий суғуртаси эса ана шундай вазиятларни енгиллаштириш, фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш ва барқарор ижтимоий муҳитни таъминлашга қаратилган ҳуқуқий механизмдир.

Давлат ижтимоий суғуртасининг ҳуқуқий асослари

Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртаси билан боғлиқ муносабатлар қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади:

Даставвал Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан тартибга солинади. Зеро Конституция мамлакатда қабул қилинаётган барча қонун ва меъёрий ҳужжатларнинг асосий фундаменти, уларнинг мазмунини белгилаб берадиган бош ҳуқуқий манба сифатида кўрилади. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясида фуқароларнинг инсон сифатида мунсиб ҳаёт кечириш ҳуқуқи, ижтимоий муҳофаза ҳуқуқининг алоҳида кафолатланганлиги мазкур тизимнинг аҳамиятини янада оширади.

Давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштириш мақсадида 2025 йил 9 декабрда “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун нафақат ижтимоий сиёсат соҳасида аниқ ҳуқуқий базани шакллантиради, балки аҳоли учун муҳим ижтимоий кафолатларни таъминлайди ва давлатимизда ижтимоий таъминот тизимининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Қонун 2026 йил 1 январдан кучга кириб, Ўзбекистонда ижтимоий суғурта соҳасида янги ва замонавий тизимни жорий этишни назарда тутади.

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳам соҳадаги муҳим ҳужжатлардан бири сифатида иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги суғурта бадалларини олиш ва тўлашга оид ҳуқуқ ва мажбуриятларини мустаҳкамлайди.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам суғурта турлари, суғурта тўловлари, уларнинг миқдорлари ва суғурта тайинлаш тартибини белгилашга қаратилган ҳужжатлар қабул қилиниши мумкин.

Давлат ижтимоий суғуртасининг асосий принциплари

Давлат ижтимоий суғуртаси қонунийлик, умуминсонийлик, тенглик, молиявий барқарорлик ва ҳисобдорлик тамойиллари асосида амалга оширилади.

Давлат ижтимоий суғуртасининг асосий йўналишлари

Давлат ижтимоий суғуртаси фуқароларни бир қатор ижтимоий хавфлардан ҳимоф қилишга қаратилган қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

- меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотган шахсларга моддий ёрдам кўрсатиш. Бундай ҳолатда касаллиги ёки жароҳати туфайли тегишли ишларни бажара олмаган даврда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланади;

- ҳомиладорлик ва туғиш билан боғлиқ даврда аёлларни моддий қўллаб-қувватлаш. Бу орқали аёлларнинг моддий барқарорлиги таъминланади;

- боқувчисини ёқотган оилалар аъзолари учун нафақа тайинлаш. Оила аъзолари учун улар боқувчисини йўқотганда даврий нафақа тайинланади;

- ёш болали оилаларга нафақалар тўлаш орқали ёш оилалар ва кам таъминланган оилалар қўллаб-қувватланади;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифаларни қўллаб-қувватлаш.

Янги қонун ижтимоий суғурта тизимини барча фуқаролар учун аниқ, илғор ва самарали механизм билан таъминлайди. Суғурта ҳодисалари билан боғлиқ ҳолатлар учун тўловлар ҳуқуқий нормалар билан кафолатланади, бу эса ижтимоий хавфлар бошланганда фуқароларнинг моддий қўллаб-қувватланишини таъминлайди. Давлат ижтимоий суғуртаси фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришига хизмат қиладиган муҳим ижтимоий институт сифатида келгусида ҳам ривожланиши лозим.

Гулниҳол Умарова,
«Адолат» МҲАМ ходими

 

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
1 182

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


21-ноябр 2025, 08:14
443

Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар

Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.


18-ноябр 2025, 13:17
436

5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар

2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.


25-ноябр 2025, 06:09
421

Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?

Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.

Мавзуга доир янгиликлар: