currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларДавлат ногиронлиги бўлган болалар саломатлигини муҳофаза қилади

Давлат ногиронлиги бўлган болалар саломатлигини муҳофаза қилади

Ҳуқуқ

calendar

02.07.2026

eye

31

Давлат ногиронлиги бўлган болалар саломатлигини муҳофаза қилади

Ногиронлиги бўлган болалар соғлиғини сақлаш – замонавий педиатрия, реабилитация ва ижтимоий соғлиқни сақлашнинг долзарб масалаларидан биридир.

Бу каби болаларнинг физиологик ва психологик ривожланиши мураккаб бўлиб, индивидуал ёндашувни талаб қилади. Уларнинг соғлиғини қўллаб-қувватлаш, нафақат ҳаёт сифатини яхшилаш, балки ижтимоий мослашувини таъминлашга хизмат қилади.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиқни сақлаш хизматларидан, сифатли ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олувчи тиббий ёрдамдан бошқа фуқаролар билан тенг равишда фойдаланиш ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлаш учун зарур чоралар кўради.

Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга, фуқароларга бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг давлат кафолатлари дастури доирасида амалга ошириладиган малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича чоралар кўради.

Ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий парвариш қилиш барча даражалардаги мавжуд тиббий хизматлар доирасида, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган хизматлар томонидан амалга оширилади.

Зўрайиб борувчи шаклдаги ёки якуний босқичдаги бедаво касалликларга чалинган шахслар беморларнинг жисмоний, руҳий, ҳиссий ва маънавий эҳтиёжларини қаноатлантиришни назарда тутувчи паллиатив тиббий парваришлаш хизматлари кўрсатилиши ҳуқуқига эга бўлади.

Улашиш: