Тармоқда нима гап?
06.05.2025
1 615

Экологик аудит субъекти амалга оширадиган хўжалик ва бошқа фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш юзасидан экологик аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган тизимли, ҳужжатлаштирилган, мустақил баҳолаш ташкилотидир.
Экологик аудитнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- экологик аудит субъекти хўжалик ва бошқа фаолиятининг экологик жиҳатлари тўғрисидаги ишончли ахборотни тўплаш;
- экологик аудит субъекти фаолиятининг атроф-муҳит ҳолатига таъсирини баҳолаш;
- экологик аудит субъекти томонидан амалга ошириладиган табиатни муҳофаза қилишга оид тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш;
- атроф-муҳитнинг ифлосланиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши хавфини камайтириш;
- атроф-муҳитни бошқариш тизимининг самарадорлигини баҳолаш.
Экологик аудит ихтиёрий ёки мажбурий шаклда ўтказилиши мумкин
Ихтиёрий экологик аудит экологик аудит буюртмачисининг ташаббусига кўра ўтказилади.
Мажбурий йиллик экологик аудит экологик аудит субъектининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги бутун фаолиятига нисбатан ўтказилади.
Экологик аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- экологик аудит субъектига нисбатан экологик аудит ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун унинг таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари билан олдиндан танишиш;
- экологик аудит ўтказиш давомида юзага келган масалалар бўйича табиатни муҳофаза қилишга оид тадбирларни ўтказиш учун масъул бўлган шахслардан тушунтиришлар ва экологик аудит ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар олиш;
- экологик аудит ўтказишда иштирок этишга бошқа мутахассисларни эксперт сифатида жалб қилиш;
- экологик аудит билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳатлар бериш.
Экологик аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги
Экологик аудиторлик ташкилоти била туриб сохта тузилган экологик аудит хулосасини тузиши оқибатида етказилган зарар учун экологик аудит буюртмачиси олдида жавобгар бўлади.
Экологик аудитнинг экологик аудит ўтказмасдан тузилган ёки экологик аудит натижалари бўйича тузилган, аммо экологик аудитор (экологик аудиторлар) томонидан олинган ва ўрганилган ҳужжатлар мазмунига мувофиқ бўлмаган хулосаси била туриб сохта тузилган ҳисобланади.
Сифатсиз ўтказилган ёки лозим даражада ўтказилмаган экологик аудит натижасида экологик аудит буюртмачисига етказилган зарарларнинг, шу жумладан бой берилган фойданинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши лозим.
Қуйидагиларга экологик аудит ўтказиш тақиқланади:
- экологик аудит субъектининг мансабдор шахслари билан яқин қариндошлик муносабатларида бўлган шахсга;
- экологик аудит субъектига нисбатан мулкий ёки шахсий номулкий манфаатлари бор шахсга;
- Давлат экология қўмитасининг мансабдор шахсларига;
- экологик аудит субъектининг ходимига.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ҳамда йўл ҳаракатининг айрим бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.