currencies image

12 900,00 UZS

20,16

usd

currencies image

14 595,06 UZS

86,12

eur

currencies image

157,32 UZS

1,29

ru



АсосийЯнгиликларЭлектр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

Ҳуқуқ

calendar

02.05.2025

eye

168

Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик

Электр тармоқларини муҳофаза қилиш — аҳоли ва ташкилотларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, электр ускуналарининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Шу сабабли, электр тармоқларига зарар етказиш ёки улар билан боғлиқ қоидаларни бузиш қонун билан жавобгарликка сабаб бўлади.

1000 вольтгача бўлган кучланишли электр тармоқлари (ҳаво, ер ости ёки сув ости тармоқлари, киритма ва тақсимлаш ускуналари) билан боғлиқ қоидаларни бузиш:

— Агар бу ҳолат электр таъминотида узилишга, тармоқларнинг шикастланишига ёки халқ хўжалигига бошқа зарар етказишига сабаб бўлса (ёки бундай ҳолатга олиб келиши мумкин бўлса),

— Фуқароларгабазавий ҳисоблаш миқдорининг 1/10 қисмидан 1/2 қисмигача,

— Мансабдор шахсларга1/2 қисмидан 2 баробаригача миқдорда жарима солинади.

1000 вольтдан ортиқ кучланишли электр тармоқлари билан боғлиқ қоидаларни бузиш:

— Агар бундай бузилиш электр таъминотида узилиш, электр тармоқларининг шикастланиши ёки иқтисодиётга зарар етказишига сабаб бўлса (ёки сабаб бўлиши мумкин бўлса),

— Фуқароларгабазавий ҳисоблаш миқдорининг 1/3 қисмидан 1 баробаригача,

— Мансабдор шахсларга1 баробаридан 3 баробаригача миқдорда жарима белгиланади.

Бу нормалар электр тармоқларини муҳофаза қилиш, энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш ҳамда жамоат хавфсизлигини сақлаш мақсадида жорий этилган.

Улашиш:

Бошқалар

Мавзуга доир янгиликлар: