currencies image

12 692,42 UZS

100,85

usd

currencies image

14 511,24 UZS

34,54

eur

currencies image

158,44 UZS

4,62

ru



АсосийЯнгиликларЭлeктрон рақамли имзо калити қандай олинади?

Элeктрон рақамли имзо калити қандай олинади?

Ҳуқуқ

calendar

05.04.2025

eye

361

Элeктрон рақамли имзо калити қандай олинади?

Электрон рақамли имзо калити Вазирлар Маҳкамасининг 2018  йил 10 майдаги Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақидаги қарори билан тартибга солиниши назарда тутилган.

Қарорнинг 1-иловаси 2-бандига мувофиқ давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган ЭРИ калитларини рўйхатга олиш ва ЭРИ калитлари сертификатларини бериш” давлат хизматлари сифатида кўрсатилади.

ЭРИни қуйидаги усулларда олиш мумкин:

1. https://e-imzo.soliq.uz/ - Давлат солиқ қўмитасининг махсус иловаси орқали;

2. Ҳудудий Давлат хизматлари марказларига шахсан бориб, мурожаат қилиш орқали;

3. my.gov.uz порталига онлайн ариза юбориш орқали (мазкур ҳаволада ариза топшириш кўрсатилган).

Мурожаат этувчи электрон рақамли имзо калитининг сертификатини олиш учун давлат божи тўлайди. Ягона портал орқали мурожаат этилганда, йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига, умумий ўрта таълим ташкилотларининг битирувчи синф ўқувчиларига, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга сертификатлар бепул берилади.

Давлат хизматлари маркази сертификатни бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг йигирма дақиқа вақт ичида ундаги маълумотларни давлат хизматлари маркази ходимининг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ўзаро боғланиш йўли билан юборади.

Сарвар ХОЛМУХАМАТОВ,
Қибрай туман адлия бўлими давлат
хизматлари
маркази директори

Улашиш: