currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЭнергетика вазирлигининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди

Энергетика вазирлигининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди

Содда талқин

calendar

23.04.2026

eye

73

Энергетика вазирлигининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари белгиланди

Қонун (ЎРҚ–1140-сон, 21.04.2026 й.) билан “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ваколатли давлат органи эканлиги белгиланди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, Энергетика вазирлиги ўз ваколатлари доирасида ваколатли давлат органи билан биргаликда атом электр станциялари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини ҳисобга олган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг балансини ишлаб чиқади, шунингдек атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига доир давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади.

Улашиш:

Бошқалар