currencies image

11 801,23 UZS

22,46

usd

currencies image

13 737,81 UZS

59,25

eur

currencies image

136,73 UZS

3,01

ru



АсосийЯнгиликларФахрийларимиз фахр ва ифтихоримиз!

Фахрийларимиз фахр ва ифтихоримиз!

Life Style

calendar

28.08.2026

eye

90

Фахрийларимиз фахр ва ифтихоримиз!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли байрам тантаналари давом этмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва унинг тизимида узоқ йиллар давомида астойдил фидокорона меҳнатлари билан қонунчиликни такомиллаштиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган ва бугунги кунда пенсия гаштини сураётган  15 дан ортиқ фахрийларимизнинг  60, 65, 70, 75 ёшли юбилей санаси муносабати билан табриклаш учун маърифий тадбир уюштирилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фахрийлар Кенгаши раиси юридик фанлари доктори Файзиев Хайриддин Сирожиддинович кўтаринки табрик сўзи билан очиб берди. Фахрийларимиз Тошкент шаҳар адлия бошқармаси фахрийлар Кенгаши ва шаҳар адлия бошқармаси табриклари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон телерадиокомпанияси бадиий жамоаси санъаткорларининг куй ва қўшиқлари садоси остида ўтказилган базм тадбирида уларнинг қувончига янада қувонч қўшилди. Айниқса, 89 ёшни қаричлаган Шерматова Бўстон ҳамда 87 ёшни қаршилаган Бозорбоев Ёқубларнинг иштироки “Қари билганини пари билмайди” деганларидек, улар билдирган дуо ва яхши эзгу тилаклар давра суҳбатига ўзгача алоҳида файз ва кўрк бағишлади.

Фахрийларимиз навқирон авлодга устоз ҳисобланади. Ўз даврининг оғир машаққатларини бошидан ўтказиб, жамият тараққиёти йўлида садоқат билан хизмат қилган эл севар бу каби фахрийларимиз ҳамиша эъзозда.

                                               Аброр Бердиев,
Чилонзор туман адлия бўлими
бош юристконсулти

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
993

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


6-август 2026, 05:19
863

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


3-август 2026, 04:35
784

Сохта тўловга қобилиятсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

Агар етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган бўлса, шахсга озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмайди.


4-август 2026, 10:46
624

Болаларга ҳимоя ордери бериш тартиби қандай?

Мазкур қонун болаларга нисбатан зўравонлик тушунчасини, унинг турларини, давлат органларининг ваколатларини ҳамда ҳимоя механизмларини комплекс тартибга солди.