#NoComment
27.11.2026
18

Пойтахтда фирибгарлар ақлли ҳисоблагич ўрнатиш баҳонасида фуқароларнинг паспорт маълумотларини қўлга киритишга уринмоқда. Улар асосан кекса ёшдаги фуқаролар ва пенсионерларни нишонга олмоқда.
Айни пайтда Тошкент шаҳри туманларида аҳоли хонадонларига ақлли ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари давом этмоқда. Фирибгарлар эса ушбу жараёндан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун турли найрангларни ўйлаб топмоқда.
Сўнгги вақтларда келиб тушган мурожаатларга кўра, фирибгарлар фуқароларга телефон қилиб, уларнинг хонадонларига ақлли ҳисоблагич ўрнатишни баҳона қилган ҳолда паспорт маълумотларини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Таъкидланишича, ҳисоблагич ўрнатиш учун истеъмолчилардан ҳеч нарса, жумладан, шахсий маълумотлар ҳам талаб этилмайди.
Маҳаллаларда ақлли ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланганда, аҳоли бу ҳақда маҳалла фуқаролар йиғини орқали хабардор қилинади.
Фуқаролар мазкур жараён билан боғлиқ саволларига маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этиладиган вақтинчалик штаблардаги мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.
Аҳолидан шахсий маълумотларини бегона шахсларга бермаслик ва фирибгарларнинг найрангларидан огоҳ бўлиш сўралмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
“Менинг танам – менинг чегарам”: Фарзандингизни хавфдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва амалий қоидалари
Болага танасининг эгаси фақат унинг ўзи эканини уқтиринг.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Чорраҳа яқинида чизиқ босганлик учун ЙПХ баённома тузмайди
Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатларини автоматлаштирилган камералар орқали қайд этишга рухсат берилди.