currencies image

12 910,15 UZS

14,77

usd

currencies image

14 660,77 UZS

40,10

eur

currencies image

159,78 UZS

0,16

ru



АсосийЯнгиликларФуқаролар ўртасида қарз шартномасини тузиш шартми?

Фуқаролар ўртасида қарз шартномасини тузиш шартми?

Ҳуқуқ

calendar

30.04.2025

eye

304

Фуқаролар ўртасида қарз шартномасини тузиш шартми?

Баъзан қарз олиб, қайтариб бермаслик оқибатида яқин қариндошлар ва қадрдон дўстлар ўртасида низо келиб чиқади. Қарз бериб пулини қайтариб ололмаган юртдошларимиз судларга мурожаат қилишга мажбур бўлади. Аммо судга мурожаат қилиш учун қўлида юридик ҳужжат бўлиши кераклигини кўпчилик фуқароларимиз ҳалигача тушьуниб етмаганлиги ачинарли ҳолдир. Масалан, Ботиржон бир неча йилдан буён борди-келди қиладиган қадрдон дўстига машина олиш учун йиққан катта миқдордаги пулини қўли билан бериб, оёқдан қолгунча югуриб ҳам қайтариб ололмагач, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Афсуски, қўлида ҳеч қандай ҳужжати бўлмагач, суд идорасидан умидсиз қайтди. Қарз бераётганда дўстидан на бир тилхат, на бир ҳужжат талаб қилмаганига минг пушаймон бўлди. Қарз олган «дўст» эса бошқа юртга кўчиб кетганидан кеч хабар топган Ботиржоннинг ҳамма дарди ичида... Аммо «Сўнгги пушаймон — ўзингга душман» дейди халқимиз. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Хўш, қарз беришнинг, қарз олишнинг қонуний асослари борми?  Албатта. Қарз шартномаси айнан ана шу муносабатларни тартибга соладиган ҳужжат.

Фуқаролик кодексининг 733-моддасида қарз шартномасининг шакли кўрсатилган бўлиб, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса, суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Амалда қарз шартномаси қарз олувчи томонидан қарз берувчига тилхат бериш орқали расмийлаштирилади. Бу қоида ҳам фақат фуқароларга нисбатан қўлланади. Чунки юридик шахснинг раҳбари ёки бош ҳисобчиси ва вакил сифатида бирор ходими юридик шахснинг муайян суммадаги пулни қарзга олганлиги хусусида тилхат бериш ҳуқуқига эга бўлолмайди. Қарз тилхати қарз олувчининг имзоси билан тасдиқланади ва процессуал жиҳатдан далилга тенглаштирилади.

Қарз шартномасининг нотариал тасдиқланиши тарафларнинг хоҳишига боғлиқ. У аксарият ҳолларда қарз берувчининг талаби билан нотариал тасдиқланади. Фуқаролик кодексида қарз шартномасининг нотариал тасдиқланиши мажбурий тарзда белгиланмаганлиги қуйидаги ҳолатлар билан изоҳланади.

Масалан, аввал, аниқроғи, жорий йилнинг 1 мартига қадар қарз миқдори 10 миллион сўм бўлганда қарз шартномасини нотариал тасдиқлаганлик учун 100 минг сўм давлат божи ундирилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-қарорига биноан 1 мартдан бу сумма 43060 сўмга туширилди. Қарз миқдори 50 миллион сўм бўлганда 500 минг сўм ўрнига энди 86120 сўм, 100 миллион сўм қарз учун 1 миллион сўм ўрнига энди 172240 сўм бож тўланиши белгилаб қўйилди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, биров билан олди-берди қилганда албатта қарз шартномасини тузиш шарт. Бу билан ўртада низо келиб чиққанда ҳақ-ҳуқуқингиз поймол қилинмаслиги кафолатланади.

Улашиш:

Бошқалар

25-апрел 2025, 04:03
1 322

Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?

Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.


16-апрел 2025, 07:21
1 272

Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади

Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.


22-апрел 2025, 06:33
1 100

Опцион шартномаси нима учун керак?

Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.


29-апрел 2025, 12:44
910

Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб

“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.