Ҳуқуқ
05.05.2025
70
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасига асосан, давлат фуқаролик хизматига давлат тилини биладиган, давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш учун тегишли малака талабларига ва бошқа талабларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Чет эл мутахассислари ва экспертлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларини қонунчиликда белгиланган тартибда эгаллаши мумкин. Чет эл мутахассислари ва экспертларининг хизматни ўташ тартиби ҳамда шартлари тегишли шартнома асосида белгиланади.
Қуйидагилар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиниши мумкин эмас:
— ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар, агар давлат фуқаролик хизмати лавозимига доир малака талабларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса;
— суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
— суднинг қарори билан муайян муддатга давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар;
— коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;
— оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар;
— тиббий хулосага асосан соғлиғининг ҳолати давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш имконини бермайдиган шахслар;
— давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бўлган, ушбу Қонун 13-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган чекловларга риоя этишни рад қилган шахслар.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.