currencies image

12 957,00 UZS

16,56

usd

currencies image

13 345,71 UZS

9,29

eur

currencies image

127,77 UZS

0,92

ru



АсосийЯнгиликларФуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳ тузилганлигини қайд этиш мумкинми?

Фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳ тузилганлигини қайд этиш мумкинми?

Ҳуқуқ

calendar

02.12.2024

eye

894

Фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳ тузилганлигини қайд этиш мумкинми?

Оила кодексининг 216-моддасида, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳ тузганлигини қайд этишнинг умумий асосларда амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Мутақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ва Ўзбекистон фуқароси ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кундаҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

Бунда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳга кириш ҳақидаги аризасига унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг никоҳда турмаслиги ҳақидаги белгиланган тартибдалегализатсия қилинган ёки апостил қўйилган ҳужжат (давлат тилига таржимаси билан бирга) илова қилиниши лозим.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳини қайд этиш, агар никоҳни қайд этиш Ўзбекистон Республикасининг коньсуллик муассасаси ҳудудида жойлашган ўша давлатнинг қонунлари билан тан олинганда, шунингдек имзолашда ўша давлат ва Ўзбекистон Республикаси қатнашган битим ёки бу халқаро шартномаларга мувофиқ ҳоллардагина консул томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон фуқароси билан никоҳга кирган Муcтақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари фуқароларининг, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатига никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилади.

Белги тегишли равишда ўзбек, рус ёки инглиз тилида қўйилиши керак.

Турғунов Баҳодир,
“Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази
бўлими бошлиғи

Улашиш:

Бошқалар

21-декабр 2024, 10:30
1 150

Президент барча тадбиркорларга мурожаат қилди

Тадбиркорларимиз қанча бой бўлса, халқимиз шунча фаровон яшайди, давлатимиз шунча қудратли бўлади. Тадбиркорнинг ютуғи – бу бутун халқимизнинг ютуғи, – деди президент.


19-декабр 2024, 06:06
930

Республика бюджети харажатлари қарийб 10 триллион сўмга оширилмоқда

Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.


21-декабр 2024, 05:28
848

Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади.


23-декабр 2024, 05:47
837

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.