Ҳуқуқ
30.04.2025
2 599

Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов ҳисобланади.
Давлат божи бошқа турдаги мажбурий тўловлар қатори Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг таркибий қисмини ташкил этиши боис, судлар фуқаролик ишлари бўйича давлат божини ундириш тўғрисидаги қонун талабларига қатъий риоя этишлари шарт.
Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
1) даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;
2) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
3) даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
4) даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;
5) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан.
Хулоса қилиб айтганда, Фуқаролик судларида давлат божи тўлаш масаласи суд жараёнининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Давлат божи судга мурожаат қилишда талаб қилинадиган тўлов бўлиб, у давлатнинг суд тизимини молиялаштиришга қаратилган. Бу тўлов фуқаролик ишларини кўриб чиқишдаги харажатларни қоплашга ёрдам беради ва суд тизимининг самарали ишлашини таъминлайди. Давлат божи миқдори даъво суммасига, ишнинг мураккаблигига ёки бошқа омилларга қараб ўзгариши мумкин. Айрим ҳолатларда, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ишлар ёки муайян тоифадаги шахслар учун давлат божидан озод қилиш ёки уни камайтириш имконияти мавжуд.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.