currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларГаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланишининг оқибатлари қандай?

Гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланишининг оқибатлари қандай?

Ҳуқуқ

calendar

18.04.2025

eye

412

Гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланишининг оқибатлари қандай?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 275-моддасига асосан, агар гаров тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфини ўз зиммасига олади.

Агар гаровга олувчи ушбу Кодекснинг 333-моддасига мувофиқ жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини исботлай олмаса, у ўзига топширилган гаров нарсасининг бутунлай ёки қисман йўқолганлиги ёхуд шикастланганлиги учун жавоб беради.

Гаров нарсаси гаровга олувчига топшириш чоғида қанча суммага баҳоланган бўлишидан қатъи назар, гаровга олувчи гаров нарсаси йўқолганлиги учун унинг ҳақиқий қиймати миқдорида, гаров нарсасига шикаст етказилганлиги учун эса — бу қиймат қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида жавоб беради.

Агар гаров нарсаси шикастланиш натижасида ундан бевосита ўз вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, гаровга қўювчи ундан воз кечишга ва унинг йўқолганлиги учун ҳақ талаб қилишга ҳақли.

Шартномада гаровга олувчининг гаров нарсаси йўқолиши ёки шикастланиши туфайли гаровга қўювчига етказилган бошқа зарарни тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.

Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор бўлган гаровга қўювчи гаров нарсасининг йўқолиши ёки шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талабни гаров билан таъминланган мажбуриятларни қоплаш учун ҳисобга олишга ҳақли.

Улашиш: