Ҳуқуқ
02.02.2024
1 321
© Фото: Hudud24.uzТанишим бир корхонада ҳайдовчи бўлиб ишлайди. У иш вақтида бахтсиз ҳодисага учради. Бундай ҳолда иш берувчининг қандай вазифалари бор? Ходимга компенсация бериладими?
Бахтсиз ҳодиса юзасидан иш берувчининг меҳнат қонунчилигида кўрсатилган бир нечта вазифалари мавжуд.
Шулардан бири, иш берувчи ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шартлиги белгиланган.
Агар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида юз берса, иш берувчи ходимга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаш билан бирга унинг тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация учун қилган харажатларининг ўрнини тегишли ҳужжатлар (чеклар, маълумотномалар ва бошқалар) билан тасдиқланган, ҳақиқатда қилинган харажатлар миқдоридан кам бўлмаган миқдорда қоплайди.
Бахтсиз ҳодисалар юзасидан бошқа мажбуриятлар билан Меҳнат кодексида танишиб чиқишингиз мумкин.
Саволга ҳуқуқшунос Саламат Туремуратов жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.