Ўзбекистон
25.07.2024
330
Юртимизда электр энергияси, табиий газ ва суюлтирилган газ нархларини либераллаштирган ҳолда, уларнинг истеъмолига ижтимоий нормалар жорий этилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, жорий йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари белгиланди. Унга кўра, электр энергияси бир ойлик базавий меъёри 200 кВт-соатни, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 500 куб метрни, бошқа мавсумда эса 100 куб метрни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, қарорда 1 майдан бошлаб 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлиши кўзда тутилган бўлиб, бу дегани энди электр энергиясини ишлатганингизга қараб ҳақ тўлайсиз. Кўп ишлатганлар кўп, кам ишлатганлар кам тўлайди.
Аммо, кўпчилик агар 300 кВт электр энергиясини ишлатсам ҳаммасини 900 сўм тарифи билан тўлашим керак бўлади, деб ўйлашни бошлаганлиги сабабли биз ФҲДЁ инспекторлари ва барча ходимлари, аҳолига ушбу ҳолатни тўғри талқин этишлари учун тарғибот-ташвиқот чора-тадбирларини олиб бормоқдамиз.
Юқоридаги ўйловлари хато эканлиги, ойига 250 кВт электр энергияси сарф қилган истеъмолчи ҳар бир кВт учун 900 сўм, яъни 225 минг сўм тўламаслиги, бу вазиятда 200 кВт 450 сўмдан, қолган 50 кВт 900 сўмдан ҳисобланиши, яъни 135 минг сўм бўлиши хусусида аҳоли вакилларига тушунча берилмоқда.
Бундан ташқари, қарорга асосан, аҳолининг муҳтож қатламларини иситиш мавсумида қўшимча ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида жорий йил ноябр ойида “Ижтимоий ҳимоя ” ягона реестри орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланган оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик компенсация ажратилади.
Бу компенсация билан қарийб 1,5 миллионта кам таъминланган оилалар қамраб олинади. Компенсация “маҳалла еттилиги” хулосалари асосида “Ижтимоий ҳимоя” ягона реестрига кирмаган қўшимча 200 мингдан ортиқ муҳтож оилаларга ҳам тўлаб берилиши кўзда тутилган.
Бундан кўринадики, электр энергияси ва табиий газни беҳудага сарфламаган аҳоли ҳеч қандай зарар кўрмайди. Аксинча, бу тариф ва ижтимоий нормалар ҳар биримизда табиий ресурсларимиздан оқилона фойдаланиш кўникмаларини шакллантирибгина қолмасдан келажак авлодларимизга ҳам яхши намуна бўлишимизда муҳим омил саналади.
Руқия ТАДЖИТДИНОВА,
туман ФҲДЁ бўлими II тоифали инспектори
Улашиш:
Бошқалар
Ўқишини кўчиришга оид: муҳим 7 саволга жавоб
Ўзим яшайдиган ҳудудга ўқишимни кўчирсам, ўқишни тўлов-контрак асосида давом эттираманми?
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
“Жасорат мактаблари”га ўқувчилар танлаб олинади
Белгиланган квотага асосан кириш имтиҳонлари натижалари бўйича энг юқори балл тўплаган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали хорижда бепул ўқиш: муҳим 5 саволга жавоб
Жамғарма томонидан ҳужжатлар текширилиб, танлов талабларига тўғри келадиганлар саралаб олинади.