Тармоқда нима гап?
02.01.2024
498
© Фото: ReutersТокиодаги “Ҳанеда” аэропортида Japan Airlines авиакомпаниясининг Airbus A350 самолёти ёниб кетди.
Авиакомпания хабарига кўра, бортда бўлган барча, 379 йўловчи ва экипажнинг ўнга яқин аъзолари эвакуация қилинган.
Тасвирларда лайнер буткул аланга ичида қолганини кўриш мумкин. Самолёт амалда тўлиқ ёниб кетган.
Reuters ва NHK хабарига кўра, ёнғин Japan Airlines рейси аэропортга қўниш чоғида Япония соҳил қўриқлаш хизмати самолётига урилиб кетгани оқибатида юзага келган бўлиши мумкин.
Япония Ер, инфратузилмалар, транспорт ва туризм вазирлиги текширув ўтказилаётгани ҳақида хабар берган.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Маълумотларни ошкор қилиш учун қандай жарима бор?
Қонунга кўра, фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган айрим маълумотлар сир сақланиши лозим.
Муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотганлик учун жарималар оширилади
Янги қоидаларнинг асосий мақсади — инсон саломатлиги ва ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш.
Йўл керакми, уй керакми?!
Сингапурда тирбандликни камайтириш учун автомобилдан фойдаланишнинг ўзи чекланган.