Ҳуқуқ
03.11.2025
152

Юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Президентнинг 26.03.2025 йилдаги ПФ-61-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган.
Ушбу ҳужжат билан “Яшил ташаббуслар”ни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидаги тартиблар белгилаб берилган:
— жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш;
— жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва унинг маблағларини тақдим этиш;
— жамғарма маблағлари бўйича ҳисоб ва ҳисобот.
Жамғарма 10 миллиард сўмгача миқдорда қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
— Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
— халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва бошқа халқаро молия ташкилотларининг грант маблағлари;
— жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
— қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Жамғарма маблағлари қайси мақсадлар учун йўналтирилади?
Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:
— ёшларда табиатга муҳаббат уйғотиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
— экологик тоза технологияларни жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, экологик тоза энергия манбаларидан фойдаланиш каби ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш;
— ёшларнинг экологик маданияти даражасини ошириш, уларни табиат ва унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
— атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгариши ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мавзуларида ёшлар видеомаҳсулотларини ва мультипликацион фильмларни яратиш;
— давлат ва хусусий секторда ишлаётган ёшлар ўртасида энергия самарадорлигини оширишга қаратилган танловларни ўтказишга кўмаклашиш;
— атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шу жумладан ўрмонларни тиклаш, экологик туризмни ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича ёшлар дастурларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
— ёшлар ўртасида энергия сарфини камайтиришга қаратилган эко-челленжларни ташкил этиш ва веб-иловалар яратиш.
Улашиш:
Бошқалар
Имтиёз олган беморларга давлат бюджети ҳисобдан тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади?
Ҳужжатга кўра, Низом беморларни тиббиёт ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.