Ўзбекистон
05.07.2023
1 694

Тошкент вилоятида ички ишлар ходими 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Қизнинг онаси Nemolchi.Uz таҳририятига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Жиноят май ойининг охирида содир бўлгани айтилмоқда. 13 ёшли қиз дугонаси билан кўчада кетаётганда қўшниси уларга машинага ўтириб, сайр қилишни таклиф қилади. Қиз қўшнисини яхши танигани учун ҳеч қандай ёмон хаёлга бормайди, дейилади тарқатилаётган хабарда. Унда айтилишича, ўсмир қизларни ижарага олинган "дача"га олиб кетишади, қўшни эркак қизни зўрлайди. Қизларни яна маҳаллага олиб келиб ташлаб кетишади. Қизнинг қариндошлари ундаги ўзгаришлардан шубҳаланиб юришади, у ҳаммадан ўзини узоқ тута бошлайди. Бир ҳафтадан кейин жабрланувчининг онаси воқеани билиб олади ва дарҳол ички ишлар органларига ариза ёзади. Таъкидланишича, экпертиза бир ҳафта ўтгач тайинланади, текширув натижалари кўп вақт ошкор қилинмайди. Қизнинг онасининг сўзларига кўра, гумонланувчи Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ ходими. Қизларни олиб кетаётганини кўрган гувоҳлар, шунингдек, "дача" эгаси ҳам кўрсатма бергани айтилади. Она ўз мурожаатида гумонланувчи ва унинг яқинлари уларга таҳдид қилгани, дўқ-пўписалар ҳатто ички ишлар ва прокуратура ходимлари олдида ҳам кўп марта такрорлангани, таҳдидлар факти ҳақида ҳам ариза ёзгани, ҳозирча ушбу ариза бўйича ҳеч қандай чора кўрилмаганини ёзади. Айтилишича, иш прокуратура назоратига олиниб, эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) билан иш очилган. Эркак ҳибсга олинган ва эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, дейилади хабарда.⠀
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Квартира сотиб олаётганда нималарни текшириш керак?
Квартира харид қилишда шошилиш энг катта хатолардан бири бўлиши мумкин.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.