currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларИнсон ҳуқуқларига оид муҳим маълумотлар

Инсон ҳуқуқларига оид муҳим маълумотлар

Life Style

calendar

04.12.2025

eye

52

Инсон ҳуқуқларига оид муҳим маълумотлар

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар қандай демократик жамиятнинг маънавий-ҳуқуқий пойдеворини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эса бу ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилиш давлат фаолиятининг устувор йўналиши сифатида мустаҳкамланган.

Асосий қонунимизда инсон қадр-қиммати, шаъни ва ҳуқуқларининг дахлсизлиги энг юксак қиймат сифатида эътироф этилиши миллат тараққиёти ва адолатли жамият қарор топишининг муҳим кафолати ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари борасидаги конституциявий қоидалар миллий қонунчилик тизимида ҳам, халқаро ҳуқуқ майдонида ҳам муҳим ўрин тутади. Қуйида Конституцияда белгиланган инсон ҳуқуқларига оид энг муҳим қоидаларни келтириб ўтамиз:

- Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади;

- Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир;

- Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунларнинг, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди;

- Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас;

- Инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак;

- Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга;

- Ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга;

- Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга;

- Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли;

- Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Улашиш: