Ҳуқуқ
29.11.2024
150
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жорий йил якунигача жами қуввати 57 минг тонна бўлган 10 та агрологистика маркази, 230 минг тонналик совуткичли омборхонани ишга тушириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.
Вилоят ҳокимларига йил якунигача 14 минг, келгуси йили 29 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғ ва токзорларни барпо этиш топширилди.
Бундан ташқари, Қўрғонтепада 300 гектар, Фарғона туманида 200, Поп, Янгиқўрғон ва Оҳангарон туманларида 100 гектардан саноатлашган интенсив боғ ва токзорлар тайёр ҳолда тадбиркорларга берилиши белгиланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш ва Ўсимликлар карантини агентликларига экспортга юборишда ҳар бир мева-сабзавот тури бўйича алоҳида техник стандартларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Улашиш:
Бошқалар
Уй-жой сотиб олишда “эскроу” тизими: муҳим 5 саволга жавоб
“Эскроу” тизими кўчмас мулк олди-сотдисида ишончли восита ҳисобланади. Уй сотиб олмоқчи бўлганлар қурувчи ҳисоб рақамига эмас банкка тўлов қилади, уй-жой қурувчининг маблағи ва кредити ҳисобига қурилади.
Олий суд пленуми мажлисида Lex.uz сайти фаолияти таништирилди
Lex.uz сайти ҳозирги вақтда республикада ягона электрон шаклдаги расмий манба ҳисобланади. Сайтга бир тилда 50 мингдан ортиқ ҳужжатлар жойлаштирилган.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади
Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.