Life Style
05.12.2025
74

Савол:
Ассалому алайкум. Саволим бор эди. 2022 йилда отамдан айрилдик. Отам оиламизнинг ягона боқувчиси эди. Онам мактабда фаррош бўлиб ишлаяптилар. Ҳозир университетга тайёрланяпман, аммо яқинда отаси ёки онасидан айрилган қизлар қўллаб-қувватланилаётган экан. Шу ростми, мен ҳам бу имкониятдан фойдалансам бўладими?
Жавоб:
2021 йил сентабрь ойида ҳукумат қарори билан ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг олий таълим олишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жорий йилги ўқув йилидан бошлаб ҳар йили ўз ҳудудларидан ўқишга кирган 25 нафардан ҳамда 2-4-курсларда ўқиётган 75 нафар (ҳар бир курсдан 25 нафардан), жами 100 нафар хотин-қизлар учун тўлов-контракт суммасини тўрт ўқув йили якунланишига қадар тўлаб бериши лозим. Молиявий барқарор ОТМлар эса 50 нафаргача талаба қизларни биринчи ўқув йилида бепул ўқитиши керак. Бунда талабгорларнинг кейинги ўқув йиллари учун таълим кредити расмийлаштирилади. Ҳокимликлар ўз ҳудудларидаги талабгорлар учун учинчи шахс кафиллигини беради ҳамда ўқишни тамомлагандан сўнг, уларни иш жойи билан таъминлайди.
Бу имконият отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган муҳтож қизлар ва боқувчиси йўқ эҳтиёжманд ёлғиз аёлларга берилади. Бу тоифаларга мос келувчи қизлар кириш имтиҳонлари жавоблари эълон қилинган кундан бошлаб ижтимоий ҳолати тўғрисидаги маълумотномани ҳар йили 10 кун ичида ОТМ қабул комиссиясига тақдим этади. Давлат ОТМ 5 кун мобайнида рўйхатни шакллантириб, ҳокимликларга маълумотларни ёзма равишда юборади.
Айтилган тоифаларга мос келадиган, контрактга ўқишга киришдан қўрқиб турган абитуриент қизлар низом билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқишлари мумкин: https://lex.uz/docs/5640194
Улашиш:
Бошқалар
Имтиёз олган беморларга давлат бюджети ҳисобдан тиббий хизмат қандай тартибда кўрсатилади?
Ҳужжатга кўра, Низом беморларни тиббиёт ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди.
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Наркожиноятлар учун жиноий жавобгарлик кескин оғирлаштирилади
Миллий дастурга кўра, Интернетдаги наркожиноятларга қарши курашишга ёшлар кенг жалб қилинади.
Вояга етмаган ва муомала лаёқати чекланган шахслар иштирокида битимларни тасдиқлашнинг ҳуқуқий асослари
Фуқаролик ҳуқуқининг муҳим институтларидан бири бу — муомала лаёқати тушунчасидир.