Life Style
17.03.2026
202

Қонунчиликка кўра, ёшга доир пенсия ёшига етган (эркаклар 60 ёш, аёллар 55 ёш), ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ва уларни парвариш қилишга мажбур бўлган қариндошлари (фарзандлари, эри ёки хотини) бўлмаган шахслар ёлғиз кексалардир.
Ушбу соҳадаги асосий ҳуқуқий ҳужжатлар:
- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (57-модда);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сонли қарори;
- Президентнинг 2025 йил 26 декабрдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 258-сонли фармони;
- Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги 693-сон қарори.
Ижтимоий-маиший хизматлар
Ёлғиз кексалар учун энг асосий имтиёз – бу бепул уйда парваришлаш хизматидир. Ушбу хизмат "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари орқали амалга оширилади. “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилади.
Реэстрга киритилган ёлғиз кексаларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи 1 нафар шахсга бир йилда 1 марта темирйўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилиши йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, реестрга киритилган ёлғиз кексаларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилган.
Шунингдек, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил ҳаракатланиш ва мўлжал олиш имконияти чекланган ёлғиз кексалар ижтимоий ходимлар ассистентларининг “соатбай” асосда ҳафтанинг барча кунлари хизмат кўрсатиши учун мослашувчан иш тартиби белгилаб қўйилган.
Ёлғиз кексаларга даволаниш учун йўлланмалар бериш
Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги 693-сон қарорига кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар қаторида ёлғиз кексаларга ҳам санаторийлардан бепул фойдаланиш имтиёзи берилган. Бунинг учун улар давлат хизматлари марказлари ёки ваколатли органга келиб мурожаат этадилар ёхуд давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЙИДХП ёки ЯМИҲ АТда рўйхатдан ўтишлари лозим.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари ёки вакиллари келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ёки ваколатли орган ходими кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар номидан, ЙИДХП ёки ЯМИҲ АТ орқали мурожаат этган тақдирда эса – мустақил тарзда сўровномани электрон равишда тўлдирадилар.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат нусхаси;
- тиббий маълумотнома (даволовчи шифокор томонидан бериладиган санаторий-соғломлаштириш тавсия этиладиган маълумотнома).
Лобар Розимова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?
Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади
Ногиронлар учун махсус тўхташ жойларига қўйилган ҳуқуқий талаблар
Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.
Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.