currencies image

12 975,09 UZS

8,09

usd

currencies image

13 373,43 UZS

21,31

eur

currencies image

127,63 UZS

1,14

ru



АсосийЯнгиликларЁнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида

Ҳуқуқ

calendar

23.12.2024

eye

843

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида

Тандирларни жойлаштиришда шамол эсишининг асосий йўналиши ҳисобга олиниши ҳамда тандир хўжалик қурилмалари ва турар жойга нисбатан шамол эсадиган томонга қаратиб ўрнатилиши лозим.

 

1. Ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамма учун мажбурий

Ҳукуматнинг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан Ёнғин хавфсизлиги қоидалари тасдиқланган. Мазкур қоидаларнинг асосий мақсади одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилишдан иборат.

Шунинг учун мазкур қоидалар барча учун, давлат органлари, тадбиркорлар, фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади.

2. Ёнғин вақтида одамларга хабар бериш керак

Ҳар бир фуқаро ёнғинни сезганда қуйидагиларни бажариши мажбур:

зудлик билан “101” рақамига хабар бериш;

одамларга хабар бериш ва уларни эвакуация қилиш чораларини кўриш;

имкон қадар мавжуд ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан ёнғинни ўчириш чораларини кўриш.

3. Ташкилот раҳбари одамлар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради

Ёнғин жойга етиб келган ташкилот раҳбари (мансабдор шахс) қуйидаги ишларни амалга ошириши керак:

— одамлар ҳаётига хавф туғилганда, уларни мавжуд куч ва воситалар ёрдамида қутқариш чораларини кўриш;

— зарур бўлганда электр энергиясини ўчириш;

— юкларни ташишга мўлжалланган мосламалар, агрегатлар, аппаратларнинг иш фаолиятини тўхтатиш;

— хом ашё, газ, буғ ва сув коммуникацияларини ёпиб қўйиш, авария рўй берган ва унга туташ хоналарнинг шамоллатиш тизими ишини тўхтатиш;

— хоналар тутун билан қопланиши ва ёнғин тарқалишининг олдини олишга имкон берадиган бошқа чораларни кўриш;

— ёнғинни ўчиришга қаратилган ишлардан ташқари бинодаги барча ишларни тўхтатиш;

— ёнғинни ўчиришга жалб этилган ходимлардан ташқари барча ходимларни хавфли ҳудуд ташқарисига чиқариш;

— ёнғин-қутқарув бўлинмалари етиб келгунгача ёнғинни ўчиришда умумий раҳбарлик қилиш;

— ёнғинни ўчиришда иштирок этаётган ходимлар хавфсизлик талабларига риоя қилишларини таъминлаш;

— ёнғин ўчириш билан бир вақтда одамларни эвакуация қилиш ва моддий бойликларни ҳимоя қилишни ташкил этиш;

— ёнғин-қутқарув бўлинмаларини кутиб олишни ва ёнғин содир бўлган жойга қисқа йўл билан олиб боришни ташкил этиш.

4. Йўллар ва тор кўчалар қишда қордан ва музлардан тозаланиши керак

Аҳоли яшаш пунктлари ва ташкилотларнинг ҳудудлари ўз вақтида ёнувчи чиқиндилар, ахлатлар, қадоқлар, хазонлар, қуруқ ўтлар ва бошқа ёнувчи буюмлардан тозаланиши керак.

Биноларга, иншоотларга, очиқ омборларга, сув таъминоти манбаларига, стационар ўт ўчириш нарвонларига ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи йўлларни, тор кўчаларни ва ўтиш жойларини тўсиб ва ёпиб қўйиш тақиқланади.

Йўллар ва тор кўчалар қишда қордан ва музлардан тозаланиши керак.

5. Тандирларни жойлаштиришда шамол эсиши инобатга олинади

Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.

Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган ва “Чекиш жойи” белгиси ўрнатилган жойлардан ташқари, чекиш тақиқланади.

Тандирларни жойлаштиришда ушбу ҳудудда шамол эсишининг асосий йўналиши ҳисобга олиниши ҳамда тандир хўжалик қурилмалари ва турар жойга нисбатан шамол эсадиган томонга қаратиб ўрнатилиши лозим.

 

Hudud24.uz колумнисти

Дилмурод Ражабоев

Улашиш:

Бошқалар

23-декабр 2024, 05:47
897

Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилади

Фармонга кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.


23-декабр 2024, 12:25
843

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари: ҳамма билиши керак бўлган 5 қоида

Вақтинчалик қурилмалар, дўконлар, киосклар ва шу кабиларни бошқа бино ва иншоотлардан камида 15 m масофада ёки ёнғинга қарши деворлар олдига жойлаштириш лозим.


2-январ 2025, 05:19
841

1 январдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Айрим таълим ташкилотлари коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.


26-декабр 2024, 11:35
804

Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Қонунга кўра, қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтирилмоқда.