Ҳуқуқ
19.12.2024
464

Юридик ва жисмоний шахсларнинг асосий фондлари ҳисобланган бино ва бошқа мол-мулки нобуд бўлиши ва зарарланиши (оловдан, тутундан, катта ҳароратдан, ёнғин ўчириш воситаларидан, портлашдан — агар портлаш натижасида ёнғин рўй берган бўлса) ёнғин билан ҳамда атроф табиий муҳитга зарар етказиш билан боғлиқ бўлиб, талафот кўрган деб топилса, етказилган мулкий зарар бевосита кўрилган талафотлар миқдори билан аниқланади.
Қонунчиликка кўра, етказилган мулкий зарар миқдоридан келиб чиқиб, ёнғинлар қуйидагиларга бўлинади:
- кўп бўлмаган миқдорда зарар етказган ёнғин БҲМнинг ўн бараваридан ўттиз бараваригача;
- анча миқдорда зарар етказган ёнғин БҲМнинг ўттиз бараваридан юз бараваригача;
- кўп миқдорда зарар етказган ёнғин БҲМнинг юз бараваридан уч юз бараваригача;
- жуда кўп миқдорда зарар етказган ёнғин БҲМнинг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги зарар деб баҳоналади.
Давлат ёнғин назорати органлари ёнғинлардан етказилган зарарни қонунчиликка мувофиқ юридик шахслар ва суғурталовчилар томонидан берилган маълумотлар, судларнинг ҳукмларидан кўчирмалар ёки етказилган моддий зарар миқдорини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар илова қилинган мулк эгаларининг ёзма аризаларига асосан ҳисобга оладилар.
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.