currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЁшларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

Ёшларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

Ҳуқуқ

calendar

20.08.2025

eye

603

Ёшларга 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит берилади

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида турли йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар уларнинг ҳаётида катта аҳамият касб этмоқда.

Шу маънода, “Бизнесга биринчи қадам” ҳамда “Ёшлар учун иш ўринлари” каби дастурлар ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уларнинг ўз бизнесини йўлга қўйиш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим имкониятлар эшигини очмоқда.

Қуйидаги мақолада ёшлар учун яратилган имкониятлар, уларнинг тадбиркорликдаги қадамлари ва келажакка йўналтирилган дастурлар ҳақида қисқача маълумот берилади.

1. “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси.

Унга кўра, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўзини ўзи банд қилган ёшларга Алоқабанк орқали 100 млн сўмгача имтиёзли микрокредит ажратилади.

Кредит 7 йилгача муддатга асосий қарздан 2 йилгача, фоиз тўловларидан эса 3 ойгача имтиёз билан берилади.

Қандай йўналиш учун ажратилади?

экин етиштириш, чорвачилик, паррандачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги соҳалари;

ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, ҳунармандчилик жиҳозларини сотиб олиш ва айланма маблағларни тўлдиришга;

фан, санъат ва спортдаги иқтидорли ёшларни ҳамда фрилансерлик хизматларини кўрсатувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш учун.

“Бизнесга биринчи қадам” ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз мақсадларини амалга ошириш имкониятидир.

2. Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси.

Лойиҳа доирасида ЯТТ ёшлар, шунингдек таъсисчилари ёшлардан иборат кичик бизнес вакилларига 5 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.

Ушбу кредитлар ёшлар учун камида 20 та янги иш ўрни яратадиган лойиҳаларга йўналтирилади.

Кредит йўналишлари:

— ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари хариди, қурилиш ишлари ва асосий воситаларни олиш;

— тижорат транспортлари сотиб олиш;

— савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш;

— ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, рақамли технологиялар ва хорижий тиллар йўналишида таълим хизматлари ташкил этиш.

Президентимизнинг ёшлар келажагига қаратган эътибори ва ғамхўрлиги орқали минглаб ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйиш ҳамда тенгдошлари учун иш ўринлари яратиш имкониятига эга бўлмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

26-март 2026, 10:45
1 299

Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш

Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.


8-март 2026, 05:28
1 163

Декретга чиқмасдан ишлаш мумкинми?

Йўриқномага эътибор қаратилса, аёлга ҳомиланинг 30 ҳафтасидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади


7-март 2026, 06:14
1 012

Масофадан ишлаш тартиби: ходимлар нимани билиши керак?

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 453-моддасида масофадан туриб ишлашнинг ҳуқуқий тартиби белгиланган.


14-март 2026, 09:26
687

Уй-жой сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини биласизми?

Уй-жой субсидияси – бу даромади юқори бўлмаган шахсларга уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмаслик шарти билан ажратиладиган маблағдир.