currencies image

12 938,20 UZS

26,23

usd

currencies image

14 710,73 UZS

33,72

eur

currencies image

159,51 UZS

1,23

ru



АсосийЯнгиликларИш қидираётган ва ишсиз шахсларга қандай турдаги хизматлар кўрсатилади?

Иш қидираётган ва ишсиз шахсларга қандай турдаги хизматлар кўрсатилади?

Ўзбекистон

calendar

18.04.2025

eye

106

Иш қидираётган ва ишсиз шахсларга қандай турдаги хизматлар кўрсатилади?

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига асосан, маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга уларнинг хоҳишига кўра хизматларнинг қуйидаги турлари таклиф этилади:

— аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

— мурожаат этган шахснинг касбий тайёргарлигига, иш тажрибасига ва меҳнат стажига, ёшига, соғлиғининг ҳолатига мувофиқ мақбул келадиган ишни таклиф этиш (мавжуд бўлган тақдирда), шунингдек Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни уюшган ҳолда ишга қабул қилиш доирасида мақбул келадиган ишни излаш;

— захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш;

— Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш;

— тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш;

— касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юбориш;

— касбий малакани баҳолаш;

— аҳоли бандлигини та’минлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга микрокредитлар олиш учун тавсиялар бериш.

Маҳаллий меҳнат органлари иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин.

Аҳолига, ташкилотларга ва бошқа иш берувчиларга меҳнат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан меҳнат бозори ҳолати ҳақида хабардор қилиш бўйича хизматлар бепул тақдим этилади.

Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

1-апрел 2025, 09:31
1 331

2025 йил 1 апрелдан айрим йўналишларда фаолият юритувчи хўжалик субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинади

“ЎзИнжиниринг” лойиҳа институтининг инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.


3-апрел 2025, 11:04
1 009

Жамоавий меҳнат низоларини медиатор иштирокида ҳал этиш тартиби қандай?

Медиатор жамоавий меҳнат низосининг тарафларидан ушбу низога тааллуқли зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўрашга ҳамда олишга ҳақлидир.


9-апрел 2025, 11:26
866

Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.


3-апрел 2025, 05:24
858

Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби қандай?

Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин.